Янгиликлар

Амирхон Умаров уйида сумалак сайли ўтказилди — видео

Унга кўплаб санъат вакиллари ташриф буюрган

Амирхон Умаров уйида сумалак сайли ўтказилди — видео

Журналист, телебошловчи Амирхон Умаровнинг хонадонида сумалак сайли ўтказилди.

Сумалак сайлига кўплаб санъат вакиллари, блогер, режиссёрлар ташриф буюрган. Хусусан, актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова, Сайёра Қўзиева, Гуласал Абдуллаева, инстаблогер Азода, режиссёр Бахтиёр Сафаров каби таниқли ижод вакиллари меҳмон бўлган. Бошловчи келганларнинг барчасига ўз миннатдорлигини билдирган. Шунингдек, блогер Азодага совға берган.

«Сумалакни шунчаки айлантиряпман, ундан ҳеч нима сўрамаяпман. Сумалакдан сўралмайди», — дейди Амирхон Умаров.