Янгиликлар

Ҳамдам Собиров Президент унга нима деганини айтди — видео

Хонанда концертдаги видеони ҳам эълон қилган

Ҳамдам Собиров Президент унга нима деганини айтди — видео

Хонанда Ҳамдам Собиров Instagram саҳифасида Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Шавкат Мирзиёев унга нима деганини айтди.

Гала-концертдан сўнг Президент саҳнадаги инсонлар билан кўришиб чиққан. Шунда Шавкат Мирзиёев хонанданинг қулоғига гапирган. Ҳамдам Собиров саҳнадаги қўшиғидан парчани саҳифасида эълон қилиб, давлат раҳбати унга нима деганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев хонанданинг қўшиқларини эшитиб туради. Президент Ҳамдам Собировга мухлислари кўплиги ва унинг ижодига беэътибор эмаслигини ҳам айтган.

«Жуда ҳам хурсанд бўлдим. Президентимиз мени эшитар экан. Мухлисларим кўплиги ва Ижодимга беэътибор эмслигини айтганида ичимда ‘Худога шукур’, дедим. Шу кунларга етиб келдик», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xamdam Sobirov (@xamdam__sobirov)