Янгиликлар

Алишер Узоқов Арсен Венгерга тўн кийдирди — видео

«Жуда бахтлиман», — деб ёзади актёр

Алишер Узоқов Арсен Венгерга тўн кийдирди — видео

Хонанда, актёр Алишер Узоқов Instagram саҳифасида Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ мураббийи Арсен Венгерга тўн кийдиргани акс этган видеони эълон қилди.

Алишер Узоқов айнан шу клубнинг мухлиси. У Арсен Венгер билан кўришганидан жуда бахтли экани ҳақида ёзган. Актёр унинг олдида ўзини бир неча соатларга бола бўлиб қолгандек ҳис қилган. Хонанда тўнни кийдиргандан сўнг мураббий билан суратга ҳам тушган.

Шунингдек, видео остида кўплаб изоҳлар ёзилган. Улардан бирини Шаҳзода Муҳаммедова ёзган. У суратдаги инсонни танимаслигини айтган. Шунингдек, футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев эса «Қачондир бу рўй бериши керак эди», дея ёзиб қолдирган. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, «Дизайн» жамоаси аъзоси Абдураҳмон Мавлонов ҳам бу видеога бефарқ бўлмаган.

«Устозга тўн кийдирдим. Жуда бахтлиман. Олдида бола бўлиб қолдим бир неча соатга», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)

Эслатиб ўтамиз, Алишер Узоқовни 21 июнь куни Голландияда ўғрилар тунаб кетганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Голландия — Уелс ўйинидан сўнг содир бўлган. Актёр «Uzbekistan’s club» жамоаси билан учрашувга тушган. Улар футболдан чексиз адреналин олган. Бироқ бу таассуротлар узоққа чўзилмаган. Актёр жамоа аъзолари билан машиналар тўхташ жойига келганда, автомобилининг ойнаси синганини кўрган.

«Ўғирлик. Мен футболни қанчалик яхши кўршимни барчангиз жуда яхши биласиз. Биз ‘Uzbekistan’s club’ жамоаси билан Голландия — Уэлс ўртасидаги ўйинда қатнашишга муваффақ бўлдик. Биз у ерда чексиз адреналин, келгусидаги фаолиятимиз учун кучимизга куч қўшилганини сездик.

Бироқ бизнинг таассуротларимиз унчалик ёқимли бўлмаган, ҳатто, даҳшатли ҳолат туфайли тарқаб кетди. Биз қувноқ кайфиятда ўйиннинг энг ёрқин дақиқалари ва режадаги кечги овқатни муҳокама қилиб ‘парковка’га қайтаётган эдик. Шу пайт машинамизнинг синган ойнасига кўзимиз тушди. Бу шок ҳолати эди. Ҳайратдан қотиб қолдик. Илк дақиқаларда ҳеч ким бирор гап айтишга журъат қилолмади. Ва бир неча дақиқадан сўнггина биз асабий тарзда салондаги нарсаларни кўздан кечира бошладик», — дея ёзади хонанда.

Ўша вақтда Алишер Узоқов шахсий буюмларини йўқотганини пайқаган. Улар ичида хонанданинг паспорти ҳам бўлган. Бу ҳақда Голландия полициясига хабар берилганда, улар бунга вақти йўқлигини таъкидлаган.

«Мен энг қимматли нарсам – шахсий буюмларим солинган сумкамдан айрилдим. Паспортим ҳам унинг ичида эди. Қанчалик хафа бўлганимни сўз билан тасвирлаш қийин.

Энг қизиғи, Голландия полицияси ҳеч қандай амалий чора кўрмади. Улар учун бу жиноят жиноят ҳисобланмас экан. Тасаввур қиляпсизми? Уларга мурожаат қилганимизда ҳозир бизнинг ишимизни ўрганиш учун ҳеч кимнинг вақти йўқлигини айтишди. Шунчаки шок. Шунчаки даҳшат.

Меҳмонхонага қайтишдаги сукунат бутун жамоанинг ғамгин кайфиятини ўзида акс эттирар эди», — дейди Алишер Узоқов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)

Кейинроқ у шахсий буюмларини топганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, шахсий буюмларини топиш имкони 1000 дан 1 фоизни ташкил қилган. Бироқ хонанда тақдирга тан бериб, бошқа давлатга саёҳатга отланган пайти қулоқчинларини ҳам йўқотганини сезиб қолган. Шунда телефон орқали уларни излаш имкони борлиги эсига тушган ва шахсий буюмларини қидириб йўлга чиққан. Алишер Узоқов уларни йўл четидаги буталар остидан топган.

«Мўжиза. Паспортларим, сумкамни топиш имконияти 1000/1 эди. Лекин эрта тонгда қулоқчинларимни қидириб қолдим ва улар хам кеча тунда ўғирланган сумкамнинг ичида эканлиги эсимга тушди. Ва биз шунчаки навбатдаги локациямизга йўлга чиқдик бошқа давлатга. Аммо йўлда телефон орқали АирПодсʼни изласа бўлиши мумкинлиги эсимга тушди. Кейин биз наушникларим кўрсатаётган йўналиш бўйлаб йўлга чиқдик. Кеча тунда Аллохга таваккал қилган эдим, шундай бўлиши керак экан деб бу хақида ўйламасликка қарор қилдим. Эрталаб шу воқеа содир бўлди. Паспортларим топилди», — деб ёзади актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)