Янгиликлар

Ҳалима Ибрагимованинг ИИВга йўллаган мурожаатига раддия билдирилди

Унда Ҳанифа Ибрагимова Жиноят Кодексининг 168-моддасини бузганликда айбланган

Ҳалима Ибрагимованинг ИИВга йўллаган мурожаатига раддия билдирилди

Актриса Ҳалима Ибрагимованинг Instagram саҳифасида йўллаган мурожаатига Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби изоҳ берди.

Унда келтирилишича, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди 1982 йилда туғилган Ҳ.И. Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Бир қанча ҳолатларни инобатга олган ҳолда, фуқаро Ҳ.И.гa нисбатдан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилинган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.

Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. ИИББ бошлиғининг матбуот котиби ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ҳалима Ибрагимова 25 июнь куни саҳифасида синглисининг иши юзасидан ИИВга мурожаат қилгани акс этган видеони эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, сингли Ҳанифа уй олди-сотдиси билан шуғулланган. Ҳанифа Наргиза исмли фирибгар аёлнинг ноқонуний ишига аралашиб қолган. Ҳалимахоннинг таъкидлашича, у аёлнинг бошида катта «танка»си бор. Шу аёл актрисанинг синглисининг устидан ёзиб берган. Шундан сўнг терговчи Ҳанифага ёки пул тўлашини ё уни қамаб қўйишини айтган.

Бир-неча кун ичида берилиши керак бўлган сумманинг 80 фоизи керакли жойга етказилган бироқ тўлов қилингани ҳақидаги ҳужжат Ҳанифанинг иш папкасига тикилмаган.

«Ҳақиқат борми ўзи?», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хаммага ёқишим шартмас! (@xalimaxonim)