Янгиликлар

Ҳалима Ибрагимова тўйига 15 йил тўлгани муносабати билан эридан совға олди — видео

«Бриллиантдан ҳам қиммат», — дейди актрисанинг эри

Ҳалима Ибрагимова тўйига 15 йил тўлгани муносабати билан эридан совға олди — видео

Актриса, бошловчи Ҳалима Ибрагимова Instagram саҳифасида тўйига 15 йил тўлгани муносабати билан эридан совға олгани акс этган видеони эълон қилди.

Актрисанинг эри унга бриллиант совға қилган. Улар тўйига 15 йил тўлганини ресторанлардан бирида нишонлаган. Ҳалима Ибрагимова эридан уни бриллиантдан ҳам қимматроқ эканини айтишни сўраган. У эса шундайлигини таъкидлаган. Ҳалима Ибрагимованинг ушбу видеоси остида Райҳон Ғаниева, Раъно Шодиева ҳамда Азода изоҳ ёзиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хаммага ёқишим шартмас! (@xalimaxonim)

Ҳалима Ибрагимова 1979 йил 27 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган. У оилада учинчи фарзанд. Иккита опаси ва битта синглиси бор. Ҳалима Ибрагимова Санъат ва маданият университетида ўқиган. Актриса Раъно Шодиева билан бирга таҳсил олган. У 2007 йилда Жалолиддин исмли йигитга турмушга чиққан. Ҳозирга уларнинг 3 нафар фарзанди бор.