Янгиликлар

«Ҳаётимиз ўшандан бошланган». Саид Мухтор Мадина Мухторова билан қандай танишганини айтди

«Бахтни, ҳақиқий севги-муҳаббатни, азобларни ёшликда кўрганмиз», — дейди у

«Ҳаётимиз ўшандан бошланган». Саид Мухтор Мадина Мухторова билан қандай танишганини айтди

Актёр, режиссёр Саид Мухтор YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Мадина Мухторова билан қандай танишганини айтди

Унинг сўзларига кўра, улар Маданият университетида бирга ўқиган. Актёр пахтага борган пайтда актриса билан танишганини айтди. Режиссёр ўшанда уларда бир-бирига нисбатан муҳаббат пайдо бўлганини таъкидлади.

«Биз Маданият университетидан пахтага борганмиз. У ерда мен ошпаз, Мадина ёрдамчи бўлган. Ўшанда бир-биримизни таниганмиз ва муҳаббат уйғонган. Ҳаётимиз ўшандан бошланган», — дейди актёр.

Режиссёрнинг сўзларига кўра, улар Мадина Мухторова билан урушмаган. Шунингдек, актёр собиқ турмуш ўртоғи билан ҳақиқий муҳаббатни ҳис қилганини таъкидлади. У қалбига муҳрланган туйғу доим ёдида қолишини айтди.

«Бахтни, ҳақиқий севги-муҳаббатни, азобларни ёшликда кўрганмиз. Муҳаббат доим қалбда туради. Қалбга муҳрланган нарса кейинчалик очганда ҳам, ёдингда туради. Ҳақиқий муҳаббат билан яшалган бахт доим қалбимизда туради. Биринчидан биз Мадина Мухторова билан урушиб, мол талашмаганмиз. Бизнинг 85 ёшли отамиз бор. У ҳалигача ажрашганимизни билмайди. Мен унинг қаерда эканини, соғ-саломатлигини билсам бахтли бўламан», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрламоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирганди. Шунингдек, актёр нега Мадина Мухторова билан ажрашганини айтганди.