Янгиликлар

«Аёл киши бўлган». Паризоданинг телефонини ўғирлаб кетишди — видео

Бу воқеа Самарқандда содир бўлган

«Аёл киши бўлган». Паризоданинг телефонини ўғирлаб кетишди — видео

Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида телефонини ўғирлаб кетишганини маълум қилди.

Бу воқеа Самарқадда бўлган. Актрисанинг қўл телефонини аёллар хонасидан ўғирлаб кетишган. Раққоса шу сабабли кайфияти йўқлигини таъкидлади. Улар iPhone’ни топиш учун ҳамма камераларни кўриб чиқган бироқ бунинг фойдаси бўлмаган. Актриса унинг ичида 1 терабайт хотираси бўлганини таъкидлаган. Паризода телефони қаттиқ ҳимоянлангани учун уни ҳеч ким ишлата олмаслигини ҳам айтди.

«Кайфиятим йўқ чунки телефонимни ўғирлаб кетишди. Тўғрироғи йўқотиб қўйдим. Кимдир мени топа олмаётган бўлса, Instagran саҳифамда админстраторимнинг рақами ёзилган. Мени ҳозирча шу рақамдан топасиз. Камераларни очиб ташладик лекин уни топа олмадик. Энг ачинарлиси, ўғри аёл киши. Аёллар хонасида телефоним йўқолиб қолди. Кимдир iPhone’ни топишнинг қандайдир сирларини билса, ёрдам берса хурсанд бўлардим. Бир нарсани биламан. Телефонни олган одам уни ишлата олмайди. У жуда қаттиқ ҳимояланган. Унинг ичида 1 терабайт хотира бор эди», — дейди раққоса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода эрининг қандай бизнеслари борлигини маълум қилганди. Дилноза Сафарованинг сўзларига кўра, эри тадбиркорлик билан шуғулланади. Бироқ Паризоданинг касби сабаб админстратор бўлган. Шерали Сафаров анча йиллардан бери пул тикиб, админстраторликни қўлга олган. Раққоса тадбирларга доим турмуш ўртоғи билан боришини таъкидлаган. Шунингдек, у эри бўлмаганда шу пайтгача етиб келмаган бўлишини айтган.

«Сафаров Шерали аслида тадбиркор бўлган. Кейин мен ‘Ўзимнинг ижодимни давом эттиришим керак. Қанча умид, ниятларим бор. Ҳаётда ўзимнинг ўрним бўлиши керак’, деганман. Шунда атрофдагилари ‘Тадбиркорсиз пул тикиб, тадбиркорлигингизни қилаверасиз. Паризода эса ўз ижодини ривожлантира олади’, деб маслаҳат берган. Шундан кейин админстраторликни қўлга олиб, пул тиккан. Анча йиллардан бери шундай қилиб келади. Шунинг учун биз бирга юрамиз. Ўзининг тош дўкони ва туяқуш фермаси бор. Ҳеч қачон буни кўрсатмаганман. Агар қизиқ бўлса, қачондир бориб кўрсатаман. Турмуш ўртоғим ёнимда бўлмаганда, шу пайтгача етиб келмаган бўлардим», — дейди раққоса.

Шунингдек, у тўйда яна ноқулай вазиятга тушиб қолганди. Раққосада бу ҳолат тўйнинг энг кульминацион пайтида содир бўлган. Бошловчилар келин ва куёвни даврага киришини эълон қилган вақтда Паризоданинг микрофони ишламай қолган. Бу вазиятда бошловчи ўзини йўқотиб қўймай сўзини қайтдан бошлаган.

«Тўйнинг энг кульминацион, яъни бошланишида ҳамманинг эътибори бизда бўлганида, микрофондан овозим чиқмай қолди», — дейди раққоса.