Янгиликлар

«Афсона қайтди». Алишер Узоқов узоқ кутилган янгиликни эълон қилди — фото

Хонанда буни кўпчилик сўраганини айтди

«Афсона қайтди». Алишер Узоқов узоқ кутилган янгиликни эълон қилди — фото

Актёр, хонанда Алишер Узоқов Instagram саҳифасида узоқ кутилган янгиликни эълон қилди.

У саҳифасига сурат жойлаб, буни жуда кўпчилик сўраганини айтган. Бироқ Алишер Узоқов бу айнан қандай янгилик эканини маълум қилмаган. Актёр фақат унинг номини эълон қилган: «Ўтгусидир». Пост остида хонанданинг кўплаб кузатувчилари изоҳ ёзиб қолдирган. Улар буни янги қўшиқ ва унинг клипи премьераси деб ўйлаган. Алишер Узоқов эса бу фикрларга жавоб қайтармаган. Шунингдек, изоҳларда «Афсона» қайтгани қайд этилган.

«Тез кунда. ‘Ўтгусидир’. Жуда кўпчилик сўраганди», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Узоқов «Арсенал» клуби собиқ мураббийи Арсен Венгерга тўн кийдирганди. Алишер Узоқов айнан шу клубнинг мухлиси. У Арсен Венгер билан кўришганидан жуда бахтли экани ҳақида ёзган. Актёр унинг олдида ўзини бир неча соатларга бола бўлиб қолгандек ҳис қилган. Хонанда тўнни кийдиргандан сўнг мураббий билан суратга ҳам тушган.

Шунингдек, видео остида кўплаб изоҳлар ёзилган. Улардан бирини Шаҳзода Муҳаммедова ёзган. У суратдаги инсонни танимаслигини айтган. Шунингдек, футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев эса «Қачондир бу рўй бериши керак эди», дея ёзиб қолдирган. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, «Дизайн» жамоаси аъзоси Абдураҳмон Мавлонов ҳам бу видеога бефарқ бўлмаган.

«Устозга тўн кийдирдим. Жуда бахтлиман. Олдида бола бўлиб қолдим бир неча соатга», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)