Янгиликлар

«Афандининг қизлари»даги Муборакнинг қўлини сўрашди — видео

Бу воқеа саҳна ортида бўлган

«Афандининг қизлари»даги Муборакнинг қўлини сўрашди — видео

«Zo’r Tv»да ишлайдиган Баҳром исмли йигит «Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаеванинг қўлини сўради.

Бу жараён акс этган видеони хонанда Каниза ўз саҳифасига жойлаган. Улар «Askar qizlar» кўрсатувининг тақдирлаш маросимига борган. Шунда «Zo’r Tv»да ишлайдиган Баҳром исмли йигит Муборак Абдуллаеванинг қўлини сўраб, унга узук тақмоқчи бўлган. Муборак Абдуллаева унга рад жавобини бериб, узукни тақишига қаршилик қилган. Актриса Баҳромга битта узук билан қутулмаслигини айтиб, «Malibu» ва уй сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Блогер Азиза Ёқубовага машина совға қилиб, қўлини сўраганди. Азиза Ёқубовага блогер Шоҳруз Рўзибоев турмуш қуриш таклифини берган. У Tashkent City’га актрисани чақирган ва кўзини боғлатган. Шундан сўнг Шоҳруз Рўзибоев қизил боғич билан боғланган «Gentra» машинасидан тушиб келган.

Телебошловчи кўзини ечгач, унга гулдаста ва узук берган. Блогер Азиза Ёқубованинг қўлига узук тақиб қўйган. Кейин улар машинага ўтирган. Шоҳруз жойлаган пост остида Азиза Ёқубова узук ва машинани олганини айтган. Бироқ актриса ҳали розилик бермаганини ва ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, Babymohi’нинг севгилиси унинг қўлини сўраганди. Babymohi’нинг ҳаммадан яширган севгилиси унинг қўлини Tashkent city’да сўраган. Йигит тиз чўкиб унга узук тутган. Блогер рози бўлгач, унга узукни тақиб, гул берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mohlaroyim 🇺🇿 (@babymohi)

Блогернинг сўзларига кўра, у бу воқеадан бехабар бўлган. Севган йигити уни ифторликка таклиф қилган. У ердан чиқиб эса Tashkent city’ни айлантиришга олиб борган ва улар севиб тинглайдиган қўшиқ садолари остидан ундан қўлини сўраган.