Янгиликлар

«Афандининг қизлари» Бухородан Тошкентга учадиган рейсга қўйилмади — видео

Жамоа аъзоси Нигора Абдуллаҳонова бу ҳақда Shoubiz.uz’га маълум қилди

«Афандининг қизлари» Бухородан Тошкентга учадиган рейсга қўйилмади — видео

«Афандининг қизлари» номи остида ижод қилувчи қизлар Бухородан Тошкентга учадиган рейсга қўйилмади.

Бу ҳақда Нигора Абдуллаҳонова«Shoubiz.uz»га маълум қилди. Рейсга ярим соат олдин бориш керак бўлган. Бироқ улар 15 дақида олдин борган. Шу сабабли аэропорт ходимлари уларни рейсга қўймаган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари одам ажратганингиз учун катта раҳмат. Соат 16:00 да рейсимиз эди. Унга ярим соат олдин келиш керак. Биз 15 дақиқа қолганда келдик. Киргизмаймиз деб туриб олишди. Нега ундай қилишганини билмаймиз», — дейди актриса.

Нигора Тошкентда ҳам шундай воқеа содир бўлганда, уларни учишга қўйганини айтди. Улар самолётга чиқарилмагани учун иккига ажралган ҳолда пойтахтга келишга мажбур бўлган. Жамоа аъзоси Нигина Жабборова машинада кетишни истамагани учун поездда қайтишига тўғри келган. Нигора Абдуллаҳонова ҳамда Муборак Абдуллаева автомобилда Тошкентга қайтган.

«Тошкентда ҳам озгина кеч қолганимизда ўтказиб юборишганди. Ҳаттоки, чет элдан келаётганингизда ҳам ундай қилинмайди. Биздан кейин келган болани ўтказиб юборишди. Эрталаб менинг суратга олиш ишларим бўлгани учун машинада кетишга мажбур бўлдик», — дейди Нигора Абдуллаҳонова.

Аввалроқ Youtube «Афандининг қизлари»га кумуш статуэтка юборганди. Бу саҳифасида 100 минг нафардан ошган обуначиси бор инсонларга YouTube томонидан берилади. Қизларнинг саҳифасида ҳозирда 168 мингтадан ортиқ кузатувчи бор. Уларнинг расмий саҳифаси 2021 йил октябрь ойида очилган. Шу вақтга қадар эса умумий кўришлар сони 60 миллиондан ортиқ бўлган. Маълумотларга кўра, бу ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг кўр кўришлар сони.

«Мана бизга Америкадан совға келибди. Афандининг қизлари деб ёзиб қўйишибди. Бу ҳақиқий кумуш», дейди қизлар.