Янгиликлар

Адиз Ражабов илк маротаба оиласи ҳақида гапирмаслигининг сабабини айтди

Актёр одамлар дилга озор беришини айтди

Адиз Ражабов илк маротаба оиласи ҳақида гапирмаслигининг сабабини айтди

Актёр Адиз Ражабов Instagram саҳифасида илк бор оиласи ҳақида гапирмаслигига изоҳ берди.

Адиз Ражабов ўз саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан оиласи ҳақида гапирмаслигининг сабаби сўралган. Актёр эса уларни асраш бурчи эканини таъкидлаган. Адиз Ражабов одамларни машҳурларнинг ижодигина қизиқтириши кераклигини айтди.

«Тўғри оилам ҳақида оммага гапиришни ёқтирмайман, чунки улар менинг дунёйим. Уларни асраш менинг бурчим. Одамлар эса дилозор. Машҳурларни ижоди қизиқтириши керак оиласи-ҳаёти эмас», — дейди у.

Аввалроқ хонанда Озода Нурсаидова клипи сабаб тарқалган миш-мишларга аниқлик киритганди. Актёр хонанданинг янги таронасига ишланган клипда Алишер Узоқов билан биргаликда роль ижро этган. Клип сюжети давомида Алишер Узоқов уни машинада уриб юборади ва у вафот этади. Турли ижтимоий тармоқларда клипдан автоҳалокат саҳнаси кесиб олиниб, Адиз Ражабов вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқатилган. Шу сабабли Озода Нурсаидовадан мазкур миш-мишлрга аниқлик киритиши ҳақида сўралган.

Хонанда эса бу мутлақо ёлғон эканини, бемаънилик эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, унга мухлисларидан бири Тожикистонда ҳам шу каби миш-мишлар тарқалганини айтган.