Янгиликлар

Абдулла Қурбонов Жаҳонгир Отажоновга «ответ» қайтарди — видео

«Қилган хатойимни тушуниб етганман», — дейди хонанда

Абдулла Қурбонов Жаҳонгир Отажоновга «ответ» қайтарди — видео

Хонанда Абдулла Қурбонов ҳамкасби Жаҳонгир Отажоновга «ответ» қайтарди.

Абдулла Қурбонов Жаҳонгир Отажоновдан дунёни ёмонламасликни сўраган. Хонанда қамалиб чиққани ва қилган хатосини тушунганини айтган. Шунингдек, у ҳамкасбига ойига 100 минг доллар топган пайтлари нега халқни ўйламаганини сўраган.

«Бутун дунёни ёмонлама. Ҳаммаснинг ўзининг дунёқараши бор. Мени гапиряпсанми? Мен қамалиб чиққанман. Мен жазойимни олганман. Қилган хатойимни тушуниб етганман. Мени истимоий тармоқда гапириб нима қиласан? Ўзинг нима қилаётганингни билмаяпсан. Бир президент бўламан, бир қўшиқни йиғиштирдим дединг. Эркак битта гапиради. Йиғиштирдим дедингми Дардор Раҳимхонга, Достонга ўхшаб бўлди йиғиштир. Мен сенга кўп гапиргим келмаяпти. Ойига 100 минг доллар топардим деяпсан. Нега ўша пайти халқпарвар бўлмадинг? Ўша пул тешиб чиқмасмиди? Мендай одам ойига есам 200 доллар ейманми йўқми», — дейди Абдулла Қурбонов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Абдулла Курбонов (@abdullaqurbonov_)

Аввалроқ Жаҳонгир Отажонов 4 киши унга нисбатан ноинсоний ҳаракатлар қилганини айтганди. Хонанда Жаҳонгир Отажонов 17 март куни видеомурожаат билан чиқиб, Хоразмда уни 4 нафар шахс зўравонлик билан олиб кетиб, ноинсоний ҳаракатлар қилганини айтганди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан маълумот берганди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатда Отажоновни 14-дан 15 мартга ўтар кечаси Хоразм вилоятида 4 нафар шахс зўравонлик билан номаълум жойга олиб бориб, у билан ноинсоний ҳаракатлар содир этганини айтилган. У ўз навбатида Урганч шаҳар ИИБга мурожаат қилгани, лекин унга ҳеч ким ёрдам бермаётгани ҳақида гапирган.

«Воқеанинг хронологиясини кузатадиган бўлсак, иддао этилаётган жиноий ҳолат март ойининг 14 дан 15 га ўтар кечаси содир этилган. Отажонов бу ҳақда орадан 2 кун ўтиб хабар берган. 16 март куни Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманидаги тўй маросимида иштирок этган.

У жиноят ҳақида мурожаат қилгандан сўнг ҳам унга нисбатан тайинланган экспертизалардан тўлиқ ўтмасдан, ҳолатга ойдинлик киритишда ёрдам бериш ўрнига 20 март куни Тошкент шаҳрига қайтиб келиб, ҳозирга қадар суриштирув органларининг талабларига беписандлик қилиб келмоқда», дейилади вазирлик баёнотида.