Янгиликлар

Абдулла Қурбонов чойхонада маст ҳолатда ухлаб қолгани акс этган видеога изоҳ берди — видео

«Видеони ким чиқарган бўлса, тайёр бўлиб турсин», — дейди

Абдулла Қурбонов чойхонада маст ҳолатда ухлаб қолгани акс этган видеога изоҳ берди — видео

Хонанда Абдулла Қурбонов чойхонада маст ҳолатда ухлаб қолгани акс этган видеога изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда хонанданинг чойхоналардан бирида ўтирган ҳолатда ухлаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Кўпчилик видео олинган пайти Абдулла Қурбонов маст бўлган деб тахмин қилган. Орадан кўп ўтмай хонанданинг ўзи видео орқали ҳаммасига ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда ростдан ҳам ухлаётган бўлган. У овқатланган одамнинг уйқуси келишини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Абдулла Қурбонов видеони чиқарган одамни танишини айтган.

«Мевали дарахтга тош отилади деб доим айтаманку. Мен ростдан ҳам ухлаётгандим. Менинг ўтириб ухлашга ҳаққим йўқми? Бу видеони чиқарганлар одам эмас. Овқат егандан кейин одамнинг уйқуси келади. Мен видеони чиқарган одам кимлигини биламан. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Видеони ким чиқарган бўлса, тайёр бўлиб турсин», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Қурбонов автоҳалокатга учрагани айтилганди. Унинг автоҳалокатга учраганини ўғли Музаффар Қурбонов тасдиқлади. Ижтимоий тармоқларда бунга у машинани маст ҳолатда бошқаргани сабаб бўлгани айтилган. Бироқ, Музаффар Қурбонов бу ёлғон эканини, отаси хизматга кетар вақтида машинани уриб олганини айтди. Шунингдек, ҳозирда отасининг соғлиғи яхши эканини таъкидлади.

Кейинроқ эса бунга нима сабаб бўлгани очиқланганди. Автоҳалокат содир бўлган пайти Музаффар Қурбонов туғилган кунда бўлган. У отаси Сергелидаги тўйдан чиқиб, Юнусободдаги хизматга шошганини айтди. Шунинг учун хонанда машинани тез бошқарган. Оқибатда бошқа машинага бориб урган. Музаффар Қурбонов отасига ҳеч нарса қилмгани ва урилган автомобилнинг эгаси билан ҳам келишувга эришилганини айтди.

«Одамлар нега ундай бўлиб кетганига тушунмайман. Мен яқин дўстимнинг туғилган кунида эдим. Отам хизматга кетаётган бўлган. Сергелидаги хизматдан чиққан. Ўша тўйда Мустафо акам ҳам бўлган. У отамнинг тўйхонадан тез чиқиб кетганини айтди. Йўлда кетаётганида автоҳалокатга учраган. Шундан кейин отам машинани ташлаб, таксида тўйга кетган. Ким ундай хабар чиқарганини билмайман. Автоҳалокат ҳақида эшитганимдан сўнг 5 дақиқа ўтгач, интернетда маст ҳолатда экан мазмундаги хабарлар тарқалди. Одамнинг орқасидан билиб-билмай гапириш яхши эмас. Худога шукур ҳеч нима қилмаган. Отам машинани урган. Ўша машинанинг эгасига ўзим тушунтирдим. Отам келгандан кейин ҳаммаси ҳал бўлди. Айб отамда бўлган. Тез ҳайдаган», — дейди у.