Янгиликлар

Аҳолисидан велосипедлари кўп: дунёдаги энг текис давлат — Нидерландия ҳақида

Блогер Нозим Сафари Bugun.uz билан ҳамкорликда бошланган «Чириган ғарб» лойиҳаси доирасида Нидерландияга сафар қилди

Аҳолисидан велосипедлари кўп: дунёдаги энг текис давлат — Нидерландия ҳақида

Блогер Нозим Сафари «Bugun.uz» билан ҳамкорликда «Чириган Ғарб» лойиҳасини бошлади. Лойиҳанинг дастлабки манзили энг бахтли ва бадавлат мамлакатлардан бири Нидерландия бўлди.

Нидерландия пойтахти Амстердам дунёдаги энг қулай ва хавфсиз шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шундай бўлсада, бу ерда пиёда юриш жуда ҳам хавфли. Сабаби — велосипедлар. Аҳоли сони 18 миллион бўлган мамлакатда 21 миллиондан ортиқ велосипед бор. Шаҳар бўйлаб юрганингизда беихтиёр велосипед йўлакчасига чиқиб кетишингиз мумкин.

Велосипедлар учун мутлақо барча жойда великлар учун «парковка»лар мавжуд. Уларнинг айримлари Тошкентдаги автомобил тураргоҳларидан ҳам каттароқ. Бу ерда оддий велосипедлардан ташқари болаларни, юкни ташиш учун ва нидерландлар миллий оёқ кийими шаклидаги великларни ҳам учратиш мумкин.

Хўш, нега Нидерландияда велосипедлар сони кўп?

  • Биринчидан, маҳаллий аҳоли соғлом турмуш тарзи кечиришга муккасидан кетган
  • Иккинчидан, Нидерландия дунёдаги энг текис давлат. Бундай шароитда велик ҳайдаш жуда ҳам қулай.
  • Учинчидан, автомобиль ҳайдаш имконияти максимум қийинлаштирилган. Бепул «парковка»лар деярли йўқ.

Аммо қулай транспорт воситаси шаҳарда бир муаммони келтириб чиқарган. Эски велосипедлар одатда сувга ташланади. Оқибатда Амстердам маъмурияти йилда бир неча марта шаҳарни тозалашига тўғри келади.