Янгиликлар

9 ой кутилган қандил, Италиядан келган гилам: Муниса Ризаева Tashkent city’даги уйига қанча маблағ кетганини айтди — видео

Хонанда мебелларининг барчаси чет элдан олиб келинганини таъкидлади

9 ой кутилган қандил, Италиядан келган гилам: Муниса Ризаева Tashkent city’даги уйига қанча маблағ кетганини айтди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризайева YouTube’даги Жаҳонгир Латиповнинг лойиҳасига берган интервьюсида Tashkent city’даги уйига қанча маблағ кетганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, уй учун энг зўр нарсалар ишлатилган. Хонадонни сотиб олгач, уни таъмирлатган ва мебеллар олиб келтирган. Муниса Ризайева шуларнинг барчаси 500 000 доллар сарфлaганини айтди.

«Мен нархини айтиш нотўғри деб ўйлайман лекин бу уйга энг зўр нарсалар қилинган. Уйни сотиб олганман. Ундан кейин таъмирлатганман. Мебеллар ҳам олганман. Шулар билан 500 000 доллар кетган», — дейди Муниса Ризайева.

Аввалроқ Муниса Ризайева ўзи учун яна бир уй сотиб олганди. Муниса Ризаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида барчага яхши кайфият тилаб, уйи тайёр бўлганини таъкидлади. Бироқ Муниса уй ичини кўрсатмади. Актриса кўп қаватли бинодан уй харид қилган. Унинг олдида фантани ҳам бор.

«Ҳаммага ассалому алайкум. Барчага яхши кайфият тилайман. Мен сизларни севаман. Менинг яна бир уйим тайёр. Қандай чиройли фантан», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева кўп марта уйлар сотиб олишини айтганди. Хонанданинг сўзларига кўра, уларни ижарага беради ёки таъмирлатиб сотади.

Шунингдек, актриса «Таshkent city»даги уйини қандай жиҳозланганини кўрсатганди. У 21 август куни мазкур хонадонини бориб кўрган.

Муниса Ризаева кўчмас мулк бизнесидан ташқари ўзининг хусусий боғчасини ҳам очганди.