Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида имижини ўзгартирганини маълум қилди.
У ташқи кўринишини ўзгартиришни Азамат стилистга ишониб топширган. Актриса сочини кестирган ва уни жингалак қилган. Шунингдек, хонанда пардоз қилиш услубини ҳам ўзгартирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова узоқ вақтдан сўнг имижини ўзгартирганди. Актриса сочини кестирган ва рангини ўзгартирган. Бошловчи у хоҳлаган рангни чиқариш осон бўлмаганини таъкидлаган. Шаҳзода Муҳаммедова ташқи кўринишини ўзгартириш жараёнларини батафсил видеога олган ҳамда уни ўз саҳифасида эълон қилган.
«Сочимнинг рангини ўзгартирдик ва кесдик. Бу рангни чиқариш осон бўлмади», — деб ёзади дизайнер.
Шунингдек, Муборак Абдуллаева ҳам ташқи кўринишига ўзгартириш киритган. Актриса соч рангини ўзгартирган ва пардоз қилдирган. У бу гал соч рангини яна ҳам очроқ қилдирган. Муборак Абдуллаева кўп нарса ўзгаргани ва унга мос равишда ўзи ҳам ўзгарганини таъкидлади. Унинг пости остида кузатувчилари унга янги образ ярашгани ҳақида ёзган. Улардан бири актрисани синглисига ўхшатган.
«Кўп нарса ўзгарди. Атроф ҳам, мен ҳам», — деб ёзади актриса.
Посмотреть эту публикацию в Instagram