Стиль

Зарина Йўлдошева илк бор пардозсиз кўриниш берди — фото

Актриса пардоз қилишга эринишини айтди

Зарина Йўлдошева илк бор пардозсиз кўриниш берди — фото

Актриса Зарина Йўлдошева Instagram саҳифасида илк бор пардозсиз ҳолатидаги суратни жойлади.

У саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга пардозсиз юра олиши ҳақида савол берилган. Зарина Йўлдошева эса ҳаётда кўпинча пардозсиз юришини айтиб, шундай ҳолатидаги суратини жойлаган.

«Албатта юра оламан. Ҳаётда кўпинча пардозсиз юраман. Пардоз қилишга эринаман», — дейди у.

Аввалроқ Шаҳзод Султонов Зарина Йўлдошева билан урушиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. Унинг сўзларига кўра, ҳамкасби билан урушиб қолмаган. Шаҳзод Султонов ҳаммаси яхши эканини таъкидлади. У Заринани сингил, ҳамкасб ва шогирд сифатида жуда ҳурмат қилади.

«Зарина Йўлдошева билан урушиб қолмадик. Ҳаммаси яхши. Сингил ва ҳамкасб, қолаверса, шогирд сифатида ҳурматим баланд. Жуда самимий яхши қиз. Доим шундайлигингча қол», — деб ёзади актёр.

Аввалроқ Зарина Йўлдошевадан Шаҳзод Султоновни тинч қўйиш талаб қилинганди. Зарина Йўлдошева саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга обуначилардан бири «Шаҳзодни тинч қўйинг, улар бахтли бўлсин», дея ёзган. Актриса бунга жавобан улар ўртасида ҳеч қандай муҳаббат йўқлигини, ҳамма ўз ҳаётида бахтли эканини таъкидлаган.

«Ҳеч ким Шаҳзод акангизни безовта қилаётгани йўқ. Билмасдан оғзингизга келган гапни гапираверманг. Ҳамма ўзининг ҳаётида бахтли бўлсин, илтимос. Бизнинг орамизда ҳеч нима йўқ, ҳавотирланманг. Шундоқ ҳам ҳамма бахтли», дейди Зарина Йўлдошева.