Стиль

Раъно Шодиева имижини ўзгартирди — видео

Актриса бу галги кўринишини турк мутахассисига ишонган

Раъно Шодиева имижини ўзгартирди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасида янги имиж билан кўриниш берди.

У ҳозирда Туркияда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш ишлари билан банд. Шундай бўлишига қарамай, актриса ўзига эътибор беришга ҳам вақт ажратади. Раъно Шодиева бу галги янгича кўринишини турк мутахассисига ишонган.

Шунингдек, у кимдир Туркияда яхши стилист қидираётган бўлса, ўзи ишонган инсонни тавсия қилган. Актриса янги образи ўзига жуда ёққанини айтган. Раъно Шодиева сочини калта қилиб кестирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Афандининг қизлари»даги Муборак имижини ўзгартирганди. У олдинги соч турмагида пардозсиз тушгани ва имижини ўзгартирганидан кейинги кўриниши акс этган видеони эълон қилган. Актриса обуначиларидан қайси бири яхшилигини сўраб, изоҳ қолдирган. Муборак Абдуллаева сочининг рангини ўзгартирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКТРИСА | БЛОГГЕР (@muborakabdullayevaa)

Аввалроқ Отабек Муталхўжаев имижини ўзгартирганди. Отабек Муталхўжаев Instagram саҳифасида янги соч турмагини кўрсатди. Хонанда янги кўриниши яхши чиққани ҳақида обуначиларидан сўраган. Улар эса бу хонандага ярашганини таъкидлаган.

«Янги имиджимиз яхши чиқибдими?», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Otabek Mutalxo’jayev (@otabekmutalhojaev)

Актриса Райҳон Асадова ҳам янгича образда кўриниш берганди. Райҳон Асадованинг стилисти унинг янги имижда тушган суратларини эълон қилган. Актриса эса унга миннатдорлик билдирган. У бу сафар сочларини кестирган. Суратлар остига кўплаб кузатувчилар у ҳамиша гўзал ва бетакрор эканини, ҳар қандай турмак унга ярашишини таъкидлаган. Райҳон Асадова билан ишлаган стилист қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Нафис, истеъдодли Райҳон билан ишлаш мароқли бўлди», — деб ёзади стилист.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Гулноза Ганиева (@gulnoz_makeupartist)

Озод Ҳуррамов ҳам имижини американча услубга ўзгартирганди. У бир неча кун олдин Америкага учиб кетганди. Актёр ўша ерда ўзига янги имиж яратишини айтган. Инстаблогер 28 май куни ўз саҳифасида янги услубда кўриниш берди. У бу гал американча имиж танлаган. Хонанда тепа сочларини майда ўриб, сочининг икки ён қисмини калталатган. Озод Ҳуррамов янги кўринишидан суратни ҳам эълон қилган.