Стиль

Кийимлар дўкони: Муниса Ризаева гардеробини кўрсатди — видео

Хонанданинг уйида саккизта гардероб бор

Кийимлар дўкони: Муниса Ризаева гардеробини кўрсатди — видео

«Шуҳрат» медали совриндори уйидаги саккизта гардеробидан бирини кўрсатди.

Муниса Ризаева саҳифасига видео жойлаган. Унда хонанданинг гардеробини кўриш мумкин. Шунингдек, синглиси Карима Ризаева ҳам ўша ерда кийинаётганини кўриш мумкин. Бу Мунисанинг саккизта гардеробининг бири ҳисобланади. Унинг ҳар бир мавсумга алоҳида гардероби бор. Шунингдек, хонанда бир кийимни уч мартадан ортиқ киймайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева уйидаги 8 та хонани эгаллаган гардеробини илк бор кўрсатганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бошқа уйга кўчган. Кийимлари эски уйида қолган. Шу сабабдан хонанда кийимларисиз қийналаётганини айтди.

«Ҳозир бошқа уйга кўчганман, лекин гардеробим шу ерда. Кийимларимсиз роса қийналяпман, лекин 35 ёшимда мен алоҳида яшашим керак», — дейди хонанда.

Шунингдек, у уйида чанг артмаслигини чунки бунга вақти йўқлигини айтди. Бироқ Муниса Ризаева турмушга чиққандан кейин бундай ишларни ўзи қилишини таъкидлади.

«Чанг артмайман, овқат қилмайман, чунки вақтим йўқ. Лекин турмушга чиқсам, буларни ўзим қиламан», — дейди у.

Шу билан бирга, хонанда кийимларни жуда яхши кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битта кийимни учинчи марта киймайди. Муниса Ризаева 2011 йилдан буюн топган даромадининг 80 фоизини кийимга сарфлаганини айтди.

«Кийимларнинг жиннисиман. Битта кийимни 2 марта кияман, учинчи марта киймайман. Киймайдиган кийимларимни тарқатвораман. 2011 йилдан бошлаб топган даромадимнинг 80 фоизини кийим-кечакка сарфлаганман», — дейди Муниса Ризаева.

У уйида 8 та гардероб борлигини айтди. Шунингдек, хонанда оёқ кийимларини бир мавсум кийишини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, энг қиммат кийими оқ рангли Chanel брендининг кўйлаги.

«Уйда 8 та гардероб бор. Ҳаммади мавсумий кийимлар. Оёқ кийимларимни бир мавсум кияман. Hermes, Tom Ford, Christian Dior, Gucci. Шундай кийимларим борки, улар билан хайрлашгим келмайди. Чанел кўйлагим энг қиммати. Париждан олганман», — дейди у.