Стиль

Инстаблогер Ханна имижини ўзгартирди — видео

Актриса сочини кестирган

Инстаблогер Ханна имижини ўзгартирди — видео

Вайнер, актриса Ханна тахаллуси билан ижод қилувчи Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида имижини ўзгартиргани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда олдинги кўринишидан имижини ўзгартирган ҳолатга ўтгани акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Блогер сочини кестирган. Шунингдек, у сочининг олди қисмини бўяган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Йўлдошева имижини ўзгартирганди. У соч рангини ўзгартирган. Зарина Йўлдошевадан кузатувчилари сочининг рангини сўраб, изоҳ ёзган. Актриса эса уларга жавоб қайтармаган. Унинг янги соч ранги кўп кузатувчиларга ёққан. Бироқ актрисанинг айрим мухлислари бу образни яхши қабул қилмаган. Улардан бири Зарина Йўлдошевага узун соч ярашишини таъкидлаб, бекор уни кестирганини айтган. Унинг бошқа бир кузатувчиси қариб қолаётгани ҳақида ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zarina_yuldasheva_ (@zarina_yuldashova_)

Шунингдек, Юлдуз Ражабова янги имижини намойиш қилганди. У миллий кийимда фотосессия қилган ва ундан бир неча суратларни саҳифасига жойлаган. Актриса жойлаган суратлар остида кўплаб изоҳлар ёзилган. Изоҳ ёзганлар орасида хонанда Юлдуз Турдиева, актриса Маҳлиё Асқаралиева ҳамда дизайнер Дилдора Қосимова ҳам бор.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Yulduz Rajabova (@yulduzrajabovaofficial)