Стиль

Барчин Ғофурова «Бахт овчиси»даги роли учун таниб бўлмас даражада ўзгарди — видео

Актриса сериалнинг иккинчи фасли тез орада премьера қилинишини айтди

Барчин Ғофурова «Бахт овчиси»даги роли учун таниб бўлмас даражада ўзгарди — видео

Актриса Барчин Ғофурова Instagram саҳифасида «Бахт овчиси 2»даги роли учун таниб бўлмас даражада ўзгаргани акс этган видеони эълон қилди.

Гримчилар унинг юзи ва қўлини яра тошгангандек кўринишга келтирган. Актриса кўпчилик актёрлик соҳасини осон деб ўйлашини айтган. Бироқ Барчин Ғофурова улар унинг ортидаги меҳнат ва соғлиқнинг кетишини ҳисобга олмаганини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, актриса «Бахт овчиси 2» сериали тез орада экран юзини кўришини маълум қилган.

«Бизнинг касбимизни кўпчилик осон касб дейди лекин унинг ортида қанчалик меҳнат, соғлиқ кетишини билмайди. Сизларга яна бир иш жараён билан бўлишгим келди. Тез орада сиз севган ‘Бахт овчиси 2’ сериали хонадонингиз меҳмони бўлади», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Barchin G’ofurova (@barchin_gafurova)

Аввалроқ Шоҳруҳхон грим ёрдамида таниб бўлмас даражада ўзгаргани акс этган видеони жойлаганди. Мазкур видеода грим ёрдамида ўзгарганини кўриш мумкин. Маълум қилишича, бу янги қўшиқ учун ишланаётган клип суратга олиш жараёнидан лавҳа бўлган. Шоҳруҳхон янги таронаси қурувчиларга аталган эканини айтган.

«Қурувчиларимизга аталган янги қўшиқ суратга олиш жараёнидан. Сиз туфайли юртимиз янада гўзал, барака топинг. Грим усталаримизга гап йўқ», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UZBEKISTAN🇺🇿ALHAMDULILLAH🇺🇿 (@_shohruhhon_)