Стиль

«Қарибсиз». Зарина Йўлдошева имижини ўзгартирди — видео

Актриса соч рангини ўзгартирган

«Қарибсиз». Зарина Йўлдошева имижини ўзгартирди — видео

Инстаблогер, актриса Зарина Йўлдошева Instagram саҳифасида янги образда кўриниш берди.

У соч рангини ўзгартирган. Зарина Йўлдошевадан кузатувчилари сочининг рангини сўраб, изоҳ ёзган. Актриса эса уларга жавоб қайтармаган. Унинг янги соч ранги кўп кузатувчиларга ёққан. Бироқ актрисанинг айрим мухлислари бу образни яхши қабул қилмаган. Улардан бири Зарина Йўлдошевага узун соч ярашишини таъкидлаб, бекор уни кестирганини айтган. Унинг бошқа бир кузатувчиси қариб қолаётгани ҳақида ёзган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Zarina_yuldasheva_ (@zarina_yuldashova_)

Аввалроқ Зарина Низомиддинова ҳам имижини ўзгартирганди. У ташқи кўринишини ўзгартиришни Азамат стилистга ишониб топширган. Актриса сочини кестирган ва уни жингалак қилган. Шунингдек, хонанда пардоз қилиш услубини ҳам ўзгартирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова узоқ вақтдан сўнг имижини ўзгартирганди. Актриса сочини кестирган ва рангини ўзгартирган. Бошловчи у хоҳлаган рангни чиқариш осон бўлмаганини таъкидлаган. Шаҳзода Муҳаммедова ташқи кўринишини ўзгартириш жараёнларини батафсил видеога олган ҳамда уни ўз саҳифасида эълон қилган.

«Сочимнинг рангини ўзгартирдик ва кесдик. Бу рангни чиқариш осон бўлмади», — деб ёзади дизайнер.

Шунингдек, Муборак Абдуллаева ҳам ташқи кўринишига ўзгартириш киритган. Актриса соч рангини ўзгартирган ва пардоз қилдирган. У бу гал соч рангини яна ҳам очроқ қилдирган. Муборак Абдуллаева кўп нарса ўзгаргани ва унга мос равишда ўзи ҳам ўзгарганини таъкидлади. Унинг пости остида кузатувчилари унга янги образ ярашгани ҳақида ёзган. Улардан бири актрисани синглисига ўхшатган.

«Кўп нарса ўзгарди. Атроф ҳам, мен ҳам», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от АКТРИСА | БЛОГГЕР (@muborakabdullayevaa)