«Анча ёш кўрсатяпти». Муборак Абдуллаева имижини ўзгартирди — фото
Актриса аввал ҳам имижини ўзгартирганди
«Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаева Instagram саҳифасида имижини ўзгартиргани акс этган суратни эълон қилди.
Актриса соч рангини ўзгартирган ва пардоз қилдирган. У бу гал соч рангини яна ҳам очроқ қилдирган. Муборак Абдуллаева кўп нарса ўзгаргани ва унга мос равишда ўзи ҳам ўзгарганини таъкидлади. Унинг пости остида кузатувчилари унга янги образ ярашгани ҳақида ёзган. Улардан бири актрисани синглисига ўхшатган.
«Кўп нарса ўзгарди. Атроф ҳам, мен ҳам», — деб ёзади актриса.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, Муборак Абдуллаева аввал ҳам имижини ўзгартирганди. У олдинги соч турмагида пардозсиз тушгани ва имижини ўзгартирганидан кейинги кўриниши акс этган видеони эълон қилган. Актриса обуначиларидан қайси бири яхшилигини сўраб, изоҳ қолдирган. Муборак Абдуллаева сочининг рангини ўзгартирган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram