Премьера

Зиёданинг хитга айланган «Мени деб» таронасига ишланган клип премьера қилинди — видео

Унда ёш актёрлар роль ижро этган

Зиёданинг хитга айланган «Мени деб» таронасига ишланган клип премьера қилинди — видео

Хонанда, актриса Зиёда Қобилованинг «Мени деб» қўшиғига ишланган клип премьера қилинди.

Ушбу клипнинг режиссёр ва актёри Жамшид Исохўжаев. Бош роль актрисаси эса Райҳон Асадова. Мусиқаси хонанда Ҳамдам Собиров томонидан яратилган.

Клип воқеалари Туркияда суратга олинган. Унда Жамшид Исохўжаев ҳамда Райҳон Асадова севишганлар ролини ижро этган. Актёр Райҳонни тасодифан учратади ва уни севиб қолади. Шундан сўнг севгилисини излашни бошлайди. Райҳон йигит уни қидираётганини билгач, ўзи Жамшид Исохўжаевнинг олдига боради.