Премьера

«Занжирланган юрак». Хамдам Собиров ва Зиёдадан янги клип тақдим этилди — видео

Қўшиқ «Бургут» сериалига саундтрек тарзида ишланган

«Занжирланган юрак». Хамдам Собиров ва Зиёдадан янги клип тақдим этилди — видео

«Ниҳол» мукофоти совриндори Зиёда ва «Манго» гуруҳининг собиқ аъзоси Хамдам Собировдан янги клип премьераси тақдим этилди.

Хонандаларнинг янги клипи «Юрак» номли қўшиққа ишланган бўлиб, «Бургут» сериалига саундтрек тарзида ишланган. Премьера 3 ноябрь куни YouTube’га жойланди. Ҳозирга қадар уни 300 мингга яқин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўрган.

Маълумотларга кўра, мазкур «Бургут» сериалига саундтрек суратга олиш апрель ойидан бошланган. Сериалнинг постановкачи режиссёри Умид Рўзиев ҳисобланади. Зиёда «Юрак» қўшиғи айнан шу сериалга саундтрек бўлганига мамнун эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, бу Хамдам Собиров ва Зиёданинг илк дуэти эмас. Уларнинг «Қора атиргул» сериалига ишланган саундтреки ҳам кўплаб мухлисларга маъқул бўлган. Мазкур саундтрек YouTube’да бугунга қадар салкам 30 миллион марта кўрилган.