Премьера

Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» таронасига ишланган клип премьераси тақдим этилди — видео

Унда бир муҳаббат тарихи акс эттирилган

Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» таронасига ишланган клип премьераси тақдим этилди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» қўшиғига ишланган клип премьераси тақдим этилди.

Клипда бир муҳаббат қиссаси акс эттирилган. Унда эри билан ажрашган аёлнинг янги ҳаётга қадам қўйиши, бошқа бир йигит сабаб ҳаёти бутунлай ўзгариб кетиши кўрсатилган. Дастлаб, ажрашувдан сўнг у пул айирбошлаш билан шуғулланувчи йигит билан танишиб қолади. Йигит ҳам уни ёқтириб қола бошлайди.

Уларнинг ҳаёти шу тарзда муҳаббатга тўла ўтади. Бора-бора аёл ижтимоий тармоқларда бу ҳақда маълум қила бошлайди. Собиқ эри буни кўргач ғазабланади ва хотинини қайтаришга уринади. Лекин хотини аллақачон ўша йигитга кўнгил қўйиб бўлган эди. Аёлнинг отаси бундан хабар топгач уларни ажратишга уринади. Отасининг райига қарамай у ўша йигитни танлайди ва уйидан кетади. Йигитнинг олдига ҳижоб ўраган ҳолда боради. Улар учрашган вақт милиция ходимлари йигитни олиб кетади. Маълум бўлишича, мазкур ходимлар аёлнинг отаси томонидан ёлланган бўлади. Отаси йигитдан воз кечсагина уни қўйиб юборишини айтади. Лекин аёлнинг собиқ эри уни ўлдиришларини айтади. Шу тариқа буйруқ асосида йигит ўлади. Лекин ўлим муҳаббатдан қутқара олмаслигини таъкидлаб жон беради.