Премьера

Бош ролда ҳайвон: «Беном» гуруҳининг янги клипи премьера қилинди — видео

Клипда гиёҳвандлик асосий мавзу сифатида олиб чиқилган

Бош ролда ҳайвон: «Беном» гуруҳининг янги клипи премьера қилинди — видео

«Беном» гуруҳининг «Адашдимми, Парча» қўшиқларига ишланган клип премьера қилинди.

Клипда бош ролларни Дурдона Қурбонова ҳамда хонанда, актёр Ойбек Сангин ижро этган. Видео аввалида улар севишганлар бўлади. Дурдона Қурбонованинг гуруҳдоши уни яхши кўрарди ва қизни ўзига боғлаб олиш учун унга гиёҳванд модда аралашган дори беради. Актриса уни ичганидан сўнг дорисиз туролмайдиган даражага боради. Ойбек буни билиб қолгач, қизни даволатиш учун шифохонага ётқизади.

Бироқ Дурдона Қурбонова у ердан чиққандан кейин яна ўша бола билан бирга қолади. Уларнинг тўйи бўлади. Ойбек эса чет элда ўқиб келиб, ўз ўрнини топади. У ҳам уйланиб фарзандли бўлади. Дурдона Қурбонова собиқ севгилисининг оиласи борлигини билгач, унинг қизини қутқариб қолиш учун ўз жонини қурбон қилади.

Аввалроқ актриса шу клип сабаб илк бор ташқи кўринишини ўзгартирганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи марта ташқи кўринишини ўзгартириши. Актриса янги имижда «Беном» гуруҳининг клипида суратга тушган. Клип «Адашдимми?» таронаси учун 6 кун давомида суратга олинган. Дурдона Қурбонова уни қисқа метражли кино деб атаган. Шунинг унинг партнёри бу сафар инсон эмас ҳайвон эканини таъкидлаган.