Премьера

Блогер Шаҳруз илк бор ўзбекча қўшиқ куйлади — видео

Шаҳруз қўшиқ ўзи ҳақида эканини таъкидлади

Блогер Шаҳруз илк бор ўзбекча қўшиқ куйлади — видео

Инстаблогер Шаҳруз илк бор ўзбекча қўшиқ куйлади.

У қўшиқ ўзининг ҳаёти ҳақидалигини айтди. Хонанда танқидга эътибор бермасликни ва ривожланишда давом этиш кераклигини таъкидлади.

«Блог юритишни бошлаганимда мен билан нима содир бўлгани ҳақидаги трек. Ўшанда яқинларим мени танқид қилишарди. Шундай бўлдики, дўстларим мен билан (блогер билан) бир жойда бўлишдан уяларди. Бу мени синдирмади, аксинча, менга ривожланиш ва ўз устимда ишлаш учун куч берди. Сизларга айтмоқчи бўлган нарсам доимо мақсадларингизга эришинг, ўз устингизда ишланг ва энг муҳими танқидга эътибор берманг!», — дейди у.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов ва Ҳуснора Шодиева биргаликда дуэт куйлаганди. Озод Ҳуррамов 30 январь куни ўзининг туғилган кунини нишонлаганди. Унда кўплаб санъаткорлар ҳам иштирок этган. Улар орасида Ҳуснора Шодиева ҳам бўлган. Туғилган кун базми давомида Ҳуснора ҳамда Озод биргаликда қўшиқ куйлаган. Улар хонанданинг «Эсламайман» таронасини ижро этган. Бу видеони Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасига жойлаган.

Нилуфар Усмонова Шаҳзода Матчонованинг эри ва қизига бағишлаб қўшиқ куйлаганди. Таронанинг номи «Раниа». Ушбу қўшиқ Шаҳзода Матчонованинг қизи, эри ва уни бахтли қилган барча инсонларга бағишланади. Актриса қўшиқ 17 февраль куни премьера қилинишини айтди. Шаҳзода обуначиларининг қизига бўлган эътибори унга ёқишини таъкидлади. Бироқ актриса қизининг юзини қачон кўрсатишини маълум қилмаган.

«17 февраль — бизнинг оиламиз учун жуда муҳим кун. Бир йил аввал Аллоҳ бизга қизимизни инъом қилганди ва бугун сизлар билан ўз қувончимни бўлишгим келди. Ҳар доим қизимни кўрсатишимни, у ҳақида айтиб беришимни сўрашади. Сизнинг унга эътиборингиз менга жуда ёқади. Ҳозирча у эндигина бир ёшда, балким келажакда кўрсатармиз. Бугун менинг севимли дугонам ва яхши инсон Нилуфар Усмонова айтган қўшиқ премьераси. Қадрдоним, менинг қалб ҳолатимни тушунганингиз ва ҳаммасини шу чиройли қўшиққа жойлаганингиз учун раҳмат. Бу қўшиқ турмуш ўртоғимга ва қизимга ҳамда мени яна ҳам бахтли бўлишимга сабабчи бўлган инсонларга бағишланади. Бугун 19:00 да барча радиоларда қўшиқ премьераси, шу қаторда менинг Telegram каналимда ҳам. Фикрларингизни ёзиб қолдирсангиз, биз Нилуфар билан хурсанд бўламиз», — деб ёзади Шаҳзода Матчонова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahzoda Matchanova (@shahzodamatchanova)

Муқаддас Саъдуллаева эса саҳнада отасига атаб йиғлаб қўшиқ куйлаган. Санъат саройида марҳум Фатҳулла Маъсудов хотирасига тадбир ўтазилди. Мазкур дастурда кўплаб санъат вакиллари ташриф буюрди. Шунингдек, унда Муқаддас Саъдуллаева ҳам Малика Равшанова билан биргаликда хонанданинг ота ҳақидаги қўшиғини куйлади. Уларнинг ҳар иккиси режиссёр илтимосига биноан оқ либос кийган. Актриса қўшиқни йиғлаб куйлаган. Саҳнада эса марҳум отаси ҳақида видео қўйилган.