Зокир Очилдиев хотини билан тушган суратини эълон қилди — фото
Актёр тўйига 30 йил тўлганини айтган
Сўз устаси, актёр Зокир Очилдиев Instagram саҳифасида хотини билан тушган суратини эълон қилди.
У постни 26 август куни саҳифасига жойлаган. Актёр айнан шу куни тўйига 30 йил тўлганини айтган. Шу муносабат билан у рафиқасига гул совға қилган. Қизиқчи суратда турмуш ўртоғининг юзига «стикер» қўйиб беркитган. Изоҳларда кузатувчилар уларга бахт тилаб, изоҳ ёзиб қолдирган.
«Бугун тўйимизга 30 йил бўлди», — деб ёзади актёр.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ Зокир Очилдиев Ортиқ Султонов билан нима сабабдан бирга ижод қилмаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Ортиқ Султонов билан бирга ижод қилса, ўзи топаётган даромаддан икки ёки уч баробар кўпроқ топади. Бироқ Ортиқ Султонов ҳозирда Самарқандда яшаётгани учун улар бирга ижод қилолмаяпти. Зокир Очилдиев шериги билан ушишиб қолмаганини айтиб, у билан тез-тез гаплашиб туришини таъкидлади.
«Агар биз Ортиқ Султонов билан бирга ижод қилсак, икки ёки 3 баробар кўпроқ даромад қилишимиз мумкин. Биз ажралиб кетмаганмиз. Алоҳида ижод қилдик дегани ажралиб кетди дегани эмас. Шеригим ҳозирда Самарқандда яшайди. У Самарқанд шаҳар маданиятини бошқаряпти. Балки яна ижодимизни давом эттирармиз. Биз урушиб қолмаганмиз. Тез-тез гаплашиб турамиз», — дейди актёр.