Медиа

Жамила Ғофурова мактаб пайтидаги архив суратини эълон қилди — фото

«Шу дамларни соғиндим», — дейди у

Жамила Ғофурова мактаб пайтидаги архив суратини эълон қилди — фото

Актриса Жамила Ғофурова Instagram саҳифасида мактаб пайтидаги архив суратини эълон қилди.

У мактаб, дугоналари ва болалигини жуда соғинганини айтди. Актриса ҳозиргача барча орзуларига эришганини таъкидлади. Жамила Ғофурованинг болалиги ширин хотираларга бой ўтган. Шу сабабли актриса ўша дамларни соғинади.

«Мактабим, дугоналарим, болалигимни қанчалик соғинганимни билсангиз эди. Ҳозир ҳам ёмон эмас, бахтлиман, албатта. Барча орзуларимга етишдим. Аллоҳга шукур. Болалигим жуда ширин хотираларга бой. Шунинг учун ҳам у дамларни соғинаман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жамила Ғофурова архив суратини эълон қилганди. Унда Жамила Ғофурованинг жуда ёш бўлганини кўриш мумкин. Актриса Алишер Навоий номидаги опера ва балет театридаги чиқишларидан бирининг суратини эълон қилган. Унда Жамила Ғофурова ўзбек миллий кийимида намоён бўлган.

«Одам ёшлигида ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, жасоратли, кучли, нимани ўйласа шуни қиладиган бўлади. Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театри саҳнасига қўрқмасдан чиқиб кетаверганман. Ҳозир етти ўлчаб бир кесаман», — деб ёзади актриса.