Медиа

Зарина Низомиддинова узоқ вақтдан сўнг онаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Сурат Россияда олинган

Зарина Низомиддинова узоқ вақтдан сўнг онаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова узоқ муддатдан сўнг онаси билан тушган суратини эълон қилди.

Расм Москвада тушилган. Унда актриса онасини қучоқлаб турганини кўриш мумкин. Зарина Низомиддинова суратга «Онам билан» дея изоҳ қолдирган.

Зарина Низомиддинова 1989 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида, санъаткорлар оиласида туғилган. Унинг отаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддинов. Зарина ёшлигидан санъатга қизиққан. Мактабдан сўнг Шарқшунослик институтида ўқиган. Ёш актриса илк ижодини 16 ёшида, Давлат буюртмасига асосан ишланган, режиссёр Тамара Камалованинг «Йўл бўлсин» фильмида бош роль билан бошлайди. Ушбу фильми кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Аввалроқ Зарина туғилган кунига эри нима совға қилганини кўрсатганди. Зарина Низомиддинова 1989 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Актриса бугун, сешанба куни ўзининг 33 ёшини нишонламоқда. У Instagram саҳифасига эридан олган совға акст этган видеони жойлади. Унда жуда катта ҳажмдаги атиргулларни кўриш мумкин. Зарина Низомиддинова гулларни жуда яхши кўришини айтган.

Актриса архив суратлари билан мухлисларини ҳайратга солганди. Зарина Низомиддинова ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга «Умрингизда қачондир сочларингизни калта қилиб кестирганмисиз?» дея савол берган. Актриса эса кестирганини, бу саккиз йил аввал бўлганини айтиб, ўша вақтда тушган суратини эълон қилди. Суратда уни буткул бошқа кўринишда кўриш мумкин.