Медиа

Зарина Низомиддинова эрининг юзини кўрсатиб, унинг кимлигини маълум қилди— фото

Актриса илк бор эри иштирокидаги видеони 14 февраль куни эълон қилганди

Зарина Низомиддинова эрининг юзини кўрсатиб, унинг кимлигини маълум қилди— фото

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова кенжа ўғли Саидумарнинг Instagram саҳифасида эри билан тушган суратини эълон қилди.

Ушбу суратда уларнинг юзи тўлиқ кўринган. Актриса суратга «Ота ва она», деб изоҳ ёзиб қолдирган. Зарина Низомиддинова бу узоқ кутилган кунлигини таъкидлаган. Хонанда шу сурат орқали туҳматларга ҳам жавоб берган. Шунингдек, эри асли қирғизистонлик эканини маълум қилган.

«Узоқ кутилган кун. Туҳматларга жавоб. Саидумарнинг ҳақиқий отаси», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SaidUmar (@su_littleprince)

Шунингдек, Зарина Низомиддинова ўғлининг саҳифасидаги «stories»ида эрининг бошқа суратларини ҳам эълон қилган. Улардан бирида актрисанинг эри Зоҳиршоҳ Жўраев билан бирга суратга тушган.

Актриса илк бор эри иштирокидаги видеони 2022 йил 14 февраль куни эълон қилганди. У бир неча кун аввал ўғлининг Instagram саҳифасида эрини кўрсатишини айтганди. Шу сабабли ҳам у 14 февраль куни юзини беркитмаган ҳолда турмуш ўртоғини кўрсатди. Видеода у ўғли Саидумарни кўтариб ўйнатаётганини кўриш мумкин.