Медиа

Зарина Низомиддинова архив сурати билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Суратда актриса буткул бошқа имижда бўлган

Зарина Низомиддинова архив сурати билан мухлисларини ҳайратга солди — фото

Актриса Зарина Низомиддинова ўзининг бир неча йил аввалги архив сурати билан мухлисларини ҳайратга солди.

Зарина Низомиддинова ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга «Умрингизда қачондир сочларингизни калта қилиб кестирганмисиз?» дея савол берган. Актриса эса кестирганини, бу саккиз йил аввал бўлганини айтиб, ўша вақтда тушган суратини эълон қилди. Суратда уни буткул бошқа кўринишда кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Россияда яшаётган Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирганини маълум қилганди.Зарина Низомиддинова саҳифасига янги видео жойлаган. Унда актрисани янги имижда кўриш мумкин. У гўзаллик салонига бориб, сочини кестирган. Бунга қадар эса кузатувчилари билан танлов ўтказган.