Медиа

Зарина Низомиддинова акаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса аввалроқ эрининг юзини кўрсатганди

Зарина Низомиддинова акаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Хонанда, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида акаси Шоҳруҳ Низомиддинов билан тушган суратини эълон қилди.

У акаси билан тушган иккита суратини саҳифасига жойлаган. Зарина Низомиддинова суратларда Шоҳруҳ Низомиддиновни ҳам белгилаб қўйган. У эса суратга ўз муносабатини билдирган.

Актрисанинг кузатувчилари суратга бир қанча изоҳ ёзиб қолдирган. Улар Зарина Низомиддинованинг тўнғич ўғли Тимур тоғасига ўхшашини таъкидлаган. Шунингдек, унинг обуначиларидан бири унинг акасига ҳаваси келиши ҳақида ҳам ёзиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Аввалроқ Зарина Низомиддинова эрининг юзини кўрсатиб, унинг кимлигини маълум қилганди. Ушбу суратда уларнинг юзи тўлиқ кўринган. Актриса суратга «Ота ва она», деб изоҳ ёзиб қолдирган. Зарина Низомиддинова бу узоқ кутилган кунлигини таъкидлаган. Хонанда шу сурат орқали туҳматларга ҳам жавоб берган. Шунингдек, эри асли қирғизистонлик эканини маълум қилган.

«Узоқ кутилган кун. Туҳматларга жавоб. Саидумарнинг ҳақиқий отаси», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SaidUmar (@su_littleprince)