Медиа

«Умуман ўзига ўхшамаган». Умидахоннинг янги суратлари мухлисларини ҳайратга солди — фото

Хонанда янги таронасига клип суратга олди

«Умуман ўзига ўхшамаган». Умидахоннинг янги суратлари мухлисларини ҳайратга солди — фото

Хонанда Умидахоннинг янгича образдаги суратлари мухлисларини ҳайратга солди.

Умидахон ўз саҳифасига клип суратга олиш жараёнидан лавҳалар жойлаган. Унда хонандани янгича образда кўриш мумкин. Шунингдек, унинг либоси ҳам қоматини озғин қилиб кўрсатган. Кўплаб кузатувчилар сурат остига хонанда ўзига ўхшамай қолганини таъкидлаган. Айримлар эса Умидахон операция қилдирганини айтган. Бироқ кўплаб мухлислар хонанда ҳамиша гўзал эканини, барча образ уга ярашишини қайд этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Умидахон (Певица, Singer) (@umidaxonhojieva)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ниҳол» мукофоти совриндори Умидахоннинг оиласи оғир жудоликка учрагани хабар қилинганди. 22 март, сешанба куни унинг қайнотаси вафот этган. Умидахон мухлисларидан унинг ҳақига дуо қилишни сўраган. «Қайнотам, жойинггиз Жаннатдан бўлсин. Аллоҳим савол-жавобинггизни енгил қилиб, қабрингизни нурга тўлдирсин. Азиз кузатувчиларим, сизлардан илтимос адажоннинг ҳақларига дуо сўраб қоламан. Исмлари Муҳаммаджон», дея ёзиб қолдирган хонанда.