Медиа

Умидахон янги уйинининг ички дизайнини кўрсатди — видео

«Хурсандчилигимни сизлар билан бўлишгим келди», — дейди хонанда

Умидахон янги уйинининг ички дизайнини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Умидахон Instagram саҳифасида янги уйининг ички дизайнини кўрсатди.

Хонанда ошхонаси таъмирдан чиққанини айтган ва уни кўрсатган. Актриса у ерни безатишда оқ ва қора ранглардан фойдаланган. Улар уйни кўриш учун саҳар пайти борган. Умидахон хурсандчилигини обуначилари билан бўлишгиси келганини таъкидлаган.

«Уйга ҳам эсон-омон келиб олдик. Саҳар 5:30 да келдик. Турмуш ўртоғим ошхонамизнинг таъмирдан чиққанини кўрсатиш учун уйга олиб келди. Хурсандчилигимни сизлар билан бўлишгим келди», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Умидахон марҳум Мурод Хонтўраевнинг уйига бориб, рафиқаси билан суҳбатлашганди. Умидахон марҳум спортчининг хонадонига бориб, унинг хотирасига бағишланган клипни биргаликда кўрган. У Мурод Хонтўраевнинг оиласи билан суҳбатлашиб, онасидан дуо олган. Марҳумнинг рафиқаси унга эрининг совринлари ва «Ташаккурнома»ларини кўрсатган.

«Азизларим, ваъда қилинган видео. Мурод Хонтўраевнинг хонадонида ёрқин хотиралар ила меҳмон бўлиб, онажони, аёлини йўқладик. Клипни ҳам премьера қилдик», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Умидахон (Певица, Singer) (@umidaxonhojieva)

Шунингдек, Умидахон ўзининг янги клипини Марҳум спортчининг оиласи билан биргаликда томоша қилган. Унда Мурод Хонтўраевнинг ролини актёр Муҳаммадали Наврўзов ижро этган. Қўшиқнинг номи «Яна севаманми?». Клип 4 июль куни премьера қилинган ва шу пайтгача 591 минг мартадан ортиқ кўрилган.

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова янги уйини намойиш қилганди. Уйнинг энг эътибор тортадиган жойи катта гардероб ва Милананинг пушти рангга бурканган хонаси. Гардероб хонасида Шаҳзоданинг бир қанча оёқ кийимлари ва сумкаларини кўриш мумкин.