
Хонанда Ширин Музаффарова Instagram саҳифасида тўйидаги ўзига энг ёққан суратни эълон қилди.
Ширин Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан обуначиларидан бири тўйидаги ўзига энг ёқадиган сурат қайсилигини сўраган. Шунда Ширин оқ келин кўйлакда тўй тортининг олдида турган суратини жойлаган.
Нодир ва Шириннинг тўйи 2019 йил 11 ноябрь куни бўлган. Тўй шаҳардаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Никоҳ оқшомида ўзбек кино ва эстрадасининг машҳур вакиллари иштирок этган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Улар 2021 йилнинг 16 июль куни қиз фарзандли бўлган. Улар қизига Ясмин деб исм қўйган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ Нодир ва Ширин тўйининг икки йиллигини нишонлаганди. Уларни табриклаш учун ҳамкасби Фарҳод ва унинг аёли Дилноза келганди.