Медиа

Ширин илк бор қизини кўрсатди — фото

Хонанданинг қизи 1 ёшга кирди

Ширин илк бор қизини кўрсатди — фото

Хонанда Ширин Instagram саҳифасида илк бор қизи Ясминнинг юзини кўрсатди.

Нодир Зоитов ва Шириннинг қизи 17 июль куни 1 ёшга тўлди. Шу муносабат билан хонанда Instagram саҳифасида Ясминнинг суратини эълон қилди. У изоҳларда қизини табриклаган. Муниса Ризаева, Шаҳзода Муҳаммедова каби кўплаб санъаткорлар ҳам Ясминнинг қизи чиройли эканини таъкидлаб ўтган.

«Менинг ширин, гўзал қизим, сиз ҳаётим мазмунисан. Сиз бизни ота-онангиз сифатида танлаган кундан бошлаб ҳаётимиз янада ёрқинроқ бўлди, ҳаётимизни янада меҳрга тўлдиринг. Аллоҳ таолонинг изни билан энг ақлли, гўзал, билимли қиз бўласиз Иншааллоҳ. Омад ҳамиша сизга ҳамроҳ бўлсин. Сиз орзу қилганимиздек қиз бўлишингизга ишонамиз. Биз сизни жуда яхши кўрамиз. Ва унутмангки, отангиз ва мен сизни ҳар доим ҳамма нарсада қўллаб-қувватлаймиз ва сизни доимо севамиз», — деб ёзади Ширин сурат остидаги изоҳда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝐹𝒶𝓇𝒽𝑜𝒹 𝓋𝒶 𝒮𝒽𝒾𝓇𝒾𝓃 (@shirinvafarhod1)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ширин қизининг юзини қачон кўрсатишини маълум қилганди. Ширин Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда қизи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. Кузатувчилари қизининг исмини ким қўйгани ва унинг юзини қачон кўрсатишини сўраган. Хонанда қизининг исмини турмуш ўртоғи Нодир Зоитов қўйганини айтди.

Шунингдек, у қизининг юзини бир ёшида кўрсатишини маълум қилди.

Шунингдек, хонанда қизининг кўзойнак тақиб тушган суратини ҳам эълон қилганди. Хонанда саҳифасида қизининг кўзойнак тақиб тушган суратини эълон қилган. Унга эса «Қандай гўзаллик», — дея изоҳ ёзиб қолдирган. Бироқ Ясминнинг юзи тўлиқ кўринмаган. Нодир Зоитов ва Шириннинг қизи Ясмин 17 июль куни 1 ёшга тўлади.