Медиа

Шахло Зоирова илк бор эрини кўрсатди — фото

Актрисанинг эри ҳаж зиёратини адо этган

Шахло Зоирова илк бор эрини кўрсатди — фото

«Браво» жамоаси аъзоси, актриса Шахло Зоирова Instagram саҳифасида илк бор эрининг юзини кўрсатди.

Бошловчи турмуш ўртоғи катта Ҳаж зиёратини адо этиб, қайтганини маълум қилган. Актриса уни кутиб олиш учун борган. Шаҳло Зоирова ўша жараён акс этгаа видеони ўз саҳифаси «stories»ига қўйган. Унда актрисанинг эрининг юзи кўринган.

Шаҳло Зоирова турмуш ўртоғи билан тушган барча суратларида унинг юзига юрак қўйиб қўйган. Видеодаги изоҳда у «Кутганим», деб ёзиб қолдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳло Зоирова илк бор қайнанаси кимлигини кўрсатганди. Шаҳло Зоирова хонанда Алишер Файзнинг концертига меҳмон сифатида ташриф буюрди. У концертга қайнанаси билан бирга борган. Актриса биринчи марта қайнанасини ижтимоий тармоқларда кўрсатди. Шунингдек, қайнанасини биринчи рақамли она эканини таъкидлади.

«Биринчи рақамли қайнонам. Қироличам. Губернаторим», — дейди у.