Медиа

Шаҳзода Муҳаммедова гардеробидаги кийимларни кўрсатди — видео

Актриса унда классик кийимлар кўплигини айтди

Шаҳзода Муҳаммедова гардеробидаги кийимларни кўрсатди — видео

Телебошловчи, хонанда, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида гардеробидаги кийимларни кўрсатди.

Дизайнер гардеробидаги кийимларнинг кўпчилик қисмини классик либослар ташкил қилишини айтди. Актриса «Zara» брендидан костюм-шим олган. Бироқ ўлчами катта бўлган. Шу сабабли Шаҳзода Муҳаммедова уни 150 долларга сотмоқчи эканини таъкидлаган.

«Гардеробимда фақат классик кийимлар. Кўпчилик костюм-шимларни яхши кўришимни билади. Жуда кўп буюртма қиламан, ўзим сотиб оламан. Улар кўрсатувдаги бошловчилигимга керак бўлади. ‘Zara’ брендининг оригинал малина ранг костюмини буюртма қилгандим. Ўзимга катта ўлчамидан айтибман. Кимга шу ўлчамдаги оригинал костюм-шим керак бўлса, 150 долларга сотиб юбораман», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова янги уйининг ички дизайнини кўрсатганди. Уйнинг энг эътибор тортадиган жойи катта гардероб ва Милананинг пушти рангга бурканган хонаси. Гардероб хонасида Шаҳзоданинг бир қанча оёқ кийимлари ва сумкаларини кўриш мумкин.

Актриса Асал Шодиева ҳам уйи ва гардеробини кўрсатганди. Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатганди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўради.

Хонанда Муниса Ризаева уйининг 8 хонасини эгаллаган гардеробини намойиш қилганди. Хонанда кийимларни жуда яхши кўришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, битта кийимни учинчи марта киймайди. Муниса Ризаева 2011 йилдан буюн топган даромадининг 80 фоизини кийимга сарфлаганини айтганди. Муниса Ризаеванинг уйида 8 та гардероб бор.. Шунингдек, хонанда оёқ кийимларини бир мавсум кийишини таъкидлаган. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, энг қиммат кийими оқ рангли Chanel брендининг кўйлаги.