Медиа

Севара Назархон тўйида кийган келин кўйлагини кўрсатди — видео

Хонанда 2006 йилда оила қурган

Севара Назархон тўйида кийган келин кўйлагини кўрсатди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Instagram саҳифасида тўйи куни кийган келин кўйлагини кўрсатди.

Севара Назархон 2006 йилда оила қурган. У тўйи куни кийган келин кўйлагини топиб олган ва уни кийиб кўрсатган. Хонанда кўйлак ҳали ҳам ўша пайтдагидек тўғри келишини айтган.

«Худди ўша вақтдагидек туради. Мен 2006 йилда турмуш қургандаги тўй либосимни топдим», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Ойхон Ифорзода тўйидаги архив суратларни эълон қилганди. Телебошловчи келинлик уйидан чиқиб кетиш пайтидаги суратни қўйган. Расмлар орасида жуфтликнинг тўйхонада ўтирганидаги фотосурат бор. Актриса оила аъзоларининг ҳам суратини жойлаган.

Нодиршох Абдулакимов ҳамда Ойхон Ифорзоданинг тўйи 2016 йил 23 февраль бўлган. Тўйда кўплаб санъат вакиллари иштирок этган. Уларнинг тўй афишалари кино премьера рекламалари каби бўлган. Бир нечта машҳур фильмларнинг суратига Ойхон ва Нодирнинг расми қўйилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ойхон Ифорзода — Ведущая (@oyxon_iforzoda)

Шунингдек, Ширин тўйидаги ўзига энг ёққан суратни эълон қилганди. Ширин Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Ундан обуначиларидан бири тўйидаги ўзига энг ёқадиган сурат қайсилигини сўраган. Шунда Ширин оқ келин кўйлакда тўй тортининг олдида турган суратини жойлаган.

Раққоса Паризода эса тўйидаги архив суратини эълон қилганди. У Instagram саҳифасига тўйидаги суратлардан бири жойлаган. Уларнинг тўйи 2010 йилда бўлган. Раққоса ўша пайти жуда ёш ва озғин бўлганини таъкидлаган.

«Анча ёш ва озғин бўлган эканмиз», — деб ёзади раққоса.