Медиа

Райҳон Асадова Ҳамдам Собировнинг «Мактабимда» клипига қўйилмаган кадрларни эълон қилди — видео

Клип 27 ноябрь куни премьера қилинганди

Райҳон Асадова Ҳамдам Собировнинг «Мактабимда» клипига қўйилмаган кадрларни эълон қилди — видео

Актриса Райҳон Асадова Instagram саҳифасида Ҳамдам Собировнинг «Мактабимда» клипида қўйилмаган кадрларни эълон қилди.

Видеода блогер Дилшод Назаров актрисага севги изҳор қилган саҳна акс этган. Блогер бу гапни Райҳон Асадовага дарахт остида ўтириб айтган. Дилшод Назаров актрисани «Gentra» машинасидан ҳам кўпроқ яхши кўришини ва усиз яшолмаслигини таъкидлаган. Режиссёр эса Райҳон Асадовадан шу саҳнада кулиб қўйишни сўраган.

«Ҳамма ‘Gentra’сини яхши кўргандек сени яхши кўраман. Блогерлар телефонсиз яшолмайди. Мен ҳам сенсиз яшолмайман», — деган блогер.

Аввалроқ, Райҳон Асадова ҳеч қачон йигити бўлмаганини ва бундан кейин ҳам бўлмаслигини айтганди. Актриса вояга етган ва йигити бўлишига кечикканди. Шунингдек, у турмушга чиқишга тайёр эмаслигини, бу масалада яқинлари билан маслаҳатлашиб иш қилишини таъкидлаганди.