Медиа

Паризода қизининг туғилган кунида унинг архив видеоларини эълон қилди — видео

Раққосанинг қизи Саъдия 7 ёшга кирди

Паризода қизининг туғилган кунида унинг архив видеоларини эълон қилди — видео

Актриса, раққоса Паризода тахаллуси билан ижод қилувчи Дилноза Сафарова Instagram саҳифасида иккинчи қизи Саъдиянинг туғилган кунида унинг архив видеоларини эълон қилди.

Саъдия 20 июль куни 7 ёшни тўлдирган. Паризода қизи доим уларнинг кайфиятини кўтаришини айтган. Раққоса Саъдиянинг мухлислари кўплигини таъкидлаб ўтган. Бошловчи улар учун қизининг архив видеоларидан бир қанчасини эълон қилган.

«2015 йил 20 июль куни Саъдия дунёга келган. Бу қиз мен ва отасининг қуёши. Доим кўнглимизни кўтаради, ҳаддидан ошиб тўполон қилади, чегара билмай қон босимимизни оширади. У билан ҳаётимиз ранг-баранг ва қизиқарли. Баъзи лавҳаларни кўриб, ‘Ҳали бола-ку’, деб сал аҳамиятсизроқ бўласиз деган умиддаман. Бу видеолар унинг лавҳалари ичида 30%и. Топганимча жойладим. Чунки Саъдиянинг мухлислари кўплигини ҳар куни эшитаман ва айнан улар учун саргузаштларидан лавҳа», — деб ёзади Паризода.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода тўнғич қизининг туғилган кунига нима сюрприз қилганини кўрсатганди. У қизига ширинлик, шарлар ҳамда сурати туширилган портрет совға қилди. Шунингдек, пушти рангли кўйлак ҳам берди. Эъзоза 10 ёшга тўлди. У Паризоданинг тўнғич қизи. Раққосанинг ундан ташқари Саъдия исмли қизи ва Абдулқодир исмли ўғли бор.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)

Унинг Instagram’да шахсий саҳифаси, 160 мингта обуначиси бор. Саҳифани Паризода 2018 йил 6 февралдан буён юритиб келади. Эъзоза ҳозирда онасининг рақс ансамблига қатнайди. Эъзоза ёш бўлишига қарамай, машҳурликка эришган. У бир қанча клипларда суратга тушган. Улардан бири Шаҳзоданинг «Жажжи қизалоқ» номли клипидир.

Шунингек, раққоса қизлари Қуръон ўқиётганини кўрсатиб, уларнинг ҳижобга киргани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Паризоданинг Instagram’идаги обуначилари унга фарзандларига ислом илмини қандай ўргатгани ҳақида саволлар берган. Актриса уларнинг бир қанча саволига жавоб берди. У олдин баъзи сабабларга кўра, қизларининг Қуръон тиловат қилаётганини ижтимоий тармоққа жойламаган. Бироқ раққоса бу бошқа оналар учун фойдали бўлиши уни видеони жойлашга ундаганини айтди. Паризоданинг қизлари 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.

«Талабларга биноан қизлар ўқиётган жараёндан лавҳа қўйдим. Авваллари буни баъзи сабабларга кўра кўрсатмагандим, эндиликда бу оналар учун ўрнак ва фойдали маслаҳат эканлигини билдим. Сизга оз бўлсада фойдам тегса хурсандман.

Берилган саволлар;

Фарзандларингиз неча ёшдан бошлаган? Ким ўргатади? Қайсар, хоҳиши йўқ болаларни қандай қилиб ўқитса бўлади? Безиллатиб қўймаслик учун нима қилиш керак? Қизларингиз ҳижобга кирдими?

  1. Эъзоза ҳам, Саъдия ҳам 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.
  2.  Ёзги таътилда Қуръон Тажвиддан таълим олади, бошқа пайтда турмуш ўртоғим шуғуллантиради», — дейди актриса.

Шунингдек, Паризода Саъдия эркалиги сабабли қийналганини, шундай пайтда унга турмуш ўртоғи тўғри тушунтирганини таъкидлади. У қизлариннг ҳижобга кирмаганини лекин Қуръон ўқиётганида барча қонун, қоидаларга амал қилинишини айтди.

«Ҳозирги вақтда кўп болалар эрка, ўйинқароқ ва қайсар. Биз Саъдия билан шу хислатлари ортиқчалиги билан қийналганмиз. Бормайман, ўқимайман деб жанжал қилганда турмуш ўртоғим бу таълим қанчалик муҳим ва керакли эканини чиройли қилиб уқтириб боради. Шу билан бирга, ўрганган ва билгани учун рағбатлантиришни унутмайди. (Кўпроқ отасига қулоқ солади).

4.Аслида ҳар бир инсонга ўрганаётганда қийин бўлади. Қийналишни табиийки болалар у ёқда турсин катталар ҳам хоҳламайди. Қийин ҳолатдан бола ўз-ўзидан безиллайди. Бундай жараёнда биз оналар жуда кучли психологга айланишимиз керак. Бу дунё охиратимиз экинзори эканини уқтириб, ҳар бир қийинчиликнинг ортида савоб ва роҳат борлигини тушунтириб, унинг бу таълимга меҳрини оширишимиз керак.

5. Ҳижобга киришмади, Қуръони каримни ўқиганимизда бутунлай қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолатда, таҳорат ва бошда рўмол билан ўқишга ҳаракат қилдик. Кўпинча сториесъларимда Саъдияни рўмолсиз Қуръон ўқиганини гувоҳи болгансиз. Билишимча бола балоғат ёшига етмагунча, бундай ҳолатларда кечиримли бўлади. Чунки Қуръон сураларини кун ора йўл-йўлакай қайтарамиз. Бундай ҳолатда болани қийнамасдан, бор фикрини таълимга қаратамиз.

Фикрим: Аввалом бор, фарзандга биринчи таълим Қуръон. Ҳали вақт бор деманг. Айнан бу таълим 3 ёшдан бошланади. Фарзандимизни зеҳнини оширади, бир умрга биз ота-онадан фарзандга катта мукофот бўлиб қолади. Ҳозир ўргангани эса хотирада бир умрга муҳрланади», — дейди Дилноза Сафарова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)