Медиа

Қозоғистонда Ўзбекистон ҳозирда қанчалик тез ривожланаётгани кўрсатилди — видео

Тошкент тараққиёт суръати Олмаотадан олдинда экани айтилган

Қозоғистонда Ўзбекистон ҳозирда қанчалик тез ривожланаётгани кўрсатилди — видео

Қозоғистонлик журналист Бейбит Алибеков Ўзбекистон ҳозирда қанчалик тез ривожланаётганини намойиш қилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоққа жойланган видео остидаги изоҳга журналист Тошкент тараққиёт суръати бўйича Олмаотадан қолишмаяётгани, ҳатто қайсидир маънода олдинда эканини ёзган.

«Мен Тошкентда бир кун бўлдим, юқори даражадаги турар-жой мажмуаларини, йирик технопаркни кўрдим, ‘Hiltonʼ меҳмонхонасида бўлдим. Шунингдек, аллақачон машҳурликка эришган ва Мурод Назаров томонидан қурилаётган ‘Nest One’ осмонўпар биносини кўрдим», — дея ёзган Бейбит Алибеков.

Журналистнинг сўзларига кўра, жараён давомида у лойиҳачилар Мурод ва Шуҳрат Шамсуддиновлар билан умуман мамлакатда қандай қулай сармоявий муҳит яратилгани, ҳокимият ўз фуқароларининг Марказий Осиёнинг қўшни давлатларида эмас, балки ўз ватанида меҳнат қилиши учун қандай шароит яратиб бергани ҳақида суҳбатлашган.

«Улар билан қандай қилиб қулай сармоявий муҳит яратилгани, давлат қурувчиларга қандай кўмак бераётгани, ҳокимият томонидан шаҳар ривожи учун қандай шарт-шароит яратилгани, иқтисодиётнинг барча жабҳалари – қурилиш, ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳалари ҳақида суҳбатлашдик. Ҳудудда етакчилик учун рақобат борлиги яхши, умид қиламанки, бу бизнинг ҳокимият, бизнес ва халқимизни олға интилишга ундайди. Қўшнилар бой бўлиши керак», — деган журналист.