Медиа

Нигора қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Хонанда унинг юзини қачон кўрсатиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган

Нигора қизи билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса, хонанда Нигора Instagram саҳифасида қизи билан тушган суратини эълон қилди.

Нигора қизининг юзини кўрсатмаган. Унинг юзига юракча қўйиб қўйган. Актриса пост остига «ма ша Аллоҳ» дея ёзиб қолдирган. Изоҳларда қизининг юзини қачон кўрсатиши сўралган. Нигора эса вақти-соати етганда қизининг юзини кўрсатишини айтган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ꧁༺N҈I҈G҈O҈R҈A҈༻꧂ (@nigoraaarogin)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигора 3 ойлик қизи билан суҳбати акс этган видеони эълон қилганди. Хонанданинг таъкидлашича, қизи Самия эрта тонгда гаплашишни яхши кўради.

«Самия эрталабда гаплашишни шунақа ҳам яхши кўради, озгинчагина суҳбатимиздан парча сизларга ҳам илиндим. Нима диб ўйлайсиз, у менга ўхшаган кўп гапирадиган бўладими ёки адасига ўхшаганми», — дея изоҳ қолдирган Нигора.

Шунингдек, хонанда Нигора 5 ойлик қизи учун ноодатий совға тайёрлатганди. Актриса қизи Самия учун унинг қўл ва оёқлари туширилган ҳайкалча совға қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир фарзандига шундай совға қолдирган. Хонанда қизи улғайгач мазкур ҳадя орқали ўзининг чақалоқлигидаги қўли ва оёғини ушлаб кўриб уни ҳис қила олишини айтди. Нигора ўзида ҳам шундай совға бўлишини хоҳлашини таъкидлади.

«Самияхоннинг кичкина қўлчаси, расми ва кичкина оёқчаси. Тасаввур қилинг, 18 ёшли Самия шу нарсаларни олиб, ўзининг қўлида ушлаб, ҳис қила олади. Оёқчаси ва қўлчаси қандай кичкина бўлганини билади. Ҳар битта фарзандимга шу нарсани совға тариқасида қолдирганман. Худо хоҳласа қизим қўлчасининг қандай кичкина бўлганини ўзи кўриб, хурсанд бўлиб ушлаб ўтиради. Мен ҳам кичкина қўлчамни ёки оёқчамни ушлаб ўтиришни хоҳлардим», — дейди хонанда.