Медиа

Мушукдан жўжагача: Нилуфар Усмонова туғилган кунида қандай совғалар олганини кўрсатди — видео

Хонанда 6 апрель куни туғилган кунини нишонлади

Мушукдан жўжагача: Нилуфар Усмонова туғилган кунида қандай совғалар олганини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Нилуфар Усмонова туғилган кунида қандай совғалар олганини кўрсатди.

Хонандага дугоналаридан бири cкоттиш мушугини совға қилган. Мушукдан ташқари туғилган кунига жўжалар ва қуён ҳам олган. Шунингдек, Нилуфар Усмоновага косметика воситалари ва кийимлар ҳам берилган.

«Ҳар хил нарса кутгандим. Ҳаттоки, пранк бўлиши мумкинлигини ҳам сезгандим. Аммо 7 хазинадан бири деб ҳеч ақлимга келмаганди», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ хонанда туғилган кунини қандай ўтказганини кўрсатганди. Нилуфар Усмоновани кўплаб яқин инсонлари табриклаган ва совғалар берган. Видеода хонанда овқатланиб ўтирган пайти фарзандлари ҳам табриклаганини кўриш мумкин. Улар онасига гул, совға ва ширинлик берган.

Шунингдек, актрисани уйида скрипка садолари остида кутиб олишган. Нилуфар Усмонова яна гул ва пуфаклар олган. Ўша пайти хонанда фарзандларини машинасида унутиб қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nilufar Usmonova (@nilufarusmonova)