Медиа

Муқаддас Саъдуллаева илк бор Йигиталининг бобоси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Расм остида актрисага кўплаб ижобий фикр билдирилган

Муқаддас Саъдуллаева илк бор Йигиталининг бобоси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида илк бор Йигиталининг бобоси билан тушган суратни эълон қилди.

Актриса сураларини жойлаган инсон Йигиталининг онасининг отаси. Муқаддас Саъдуллаеванинг фарзандлари ҳам катта бобоси билан суратга тушган. Актриса айнан шу постида кенжа қизи Хадичанинг суратларини кам жойлашинининг сабабини айтди. Расмлар остида Муқаддас Саъдуллаева нисбатан ижобий фикрлар ёзилган.

«Опоқдўдажон, фотолар кетма-кетлигини кузатинг ва нега Хадичанинг расмларим коллекциясидан кам ўрин эгаллаш сирини очилишига гувоҳ бўласиз», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sadullaeva Muqaddas (@muqaddas_sadullaeva)

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева чақалоқлигидаги архив суратларини эълон қилганди. Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан архив суратларини жойлаш сўралган. Актриса эса болалигидаги атлас кўйлак кийиб тушган суратини эълон қилиб, кенжа қизи Хадижа ўзига ўхшашини таъкидлаган.

«Хадижа менга ўхшайди», — деб ёзади у.

Актриса ушбу суратини эълон қилгач, ундан кўпроқ архив сурат қўйиш сўралган. Муқаддас Саъдуллаева эса ўз саҳифасига чақалоқлигидаги суратни ҳам жойлаган.