Медиа

Маржона Мирзалалиева эри билан тушган илк суратини эълон қилди — фото

«2 йил олдинги», — дейди у

Маржона Мирзалалиева эри билан тушган илк суратини эълон қилди — фото

Актиса Мирзаалиева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи Тоҳир Абдулллаев билан тушган илк суратини эълон қилди.

У саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан эри билан тушган илк суратини жойлаш сўралган. Актриса эса 2 йил олдинги расмни эълон қилиб, унга қуйидагича изоҳ ёзиб қолдирган.

«Шу расм. Ўзимча уялиб тушгандим. 2 йил олдинги», — деб ёзади у.

Aктриса 11 февраль куни актрисa ҳамкасби Тоҳир Абдуллаевга турмушга чиқаётгани маълум бўлганди. Маржона Мирзаалиева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фотиҳа тўйидан сурат жойлаган. Актриса расмга режиссёр, актёр Тоҳир Саади яъни Тоҳир Абдуллаевни бeлгилаб қўйган. Кўпчилик уларга бахт тилаб, изоҳ қолдирган.

Шунингдек, 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тоҳир Абдуллаев Маржонанинг қўлини сўрагани акс этган видеолар эълон қилинганди. Видеода Тоҳир Маржонанинг қўлидан ушлаб, кўзини боғлаган ҳолда гуллар билан безатилган жойга олиб кирганини кўриш мумкин. Режиссёр скрипка мусиқаси остида ҳамкасбининг қўлини сўраган. Бироқ зар отиш керак бўлган пайтда отилмай қолган.

Ушбу видеони Тоҳирнинг дўстларидан бири жойлаган ва саноқли дақиқаларга оз қолганини ёзиб қолдирган.

Шу билан бирга, 12 февраль куни Тоҳир ва Маржонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди. Видеолавҳада Маржонанинг куёв билан уйидан чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Хонанда, актёр Юсуфхон Нурматов куёвжўралардан бири бўлган.

Шунингдек, видеода улар машинада кетаётганини кўриш мумкин. Актриса уйидан чиқаётганда йиғлаган ва машинага ўтиргандан кейин ҳам йиғлашда давом этган. Бу вазиятда Тоҳир Абдуллаев турмуш ўртоғини йиғлоқи деб таърифлаган.