Медиа

Лола oта ҳовлисидан «репортаж» тайёрлади — видео

«Каҳва ичиш учун киргандим», — дейди у

Лола oта ҳовлисидан «репортаж» тайёрлади — видео

Хонанда, актриса Лола Йўлдошева Instagram саҳифаси учун oта ҳовлисидан «репортаж» тайёрлади.

У онасининг уйига каҳва ичиш учун борганини айтди. Хонанда у ерга бориб, онасининг ҳовлисида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини кўрган. Актриса ана шу жараённи кузатувчилари билан бўлишган. У ерда таъмирлаш ишлари олиб борилгани учун ҳовли тартибсиз ҳолатда эканини кўриш мумкин.

«Онамникига каҳва ичишга киргандим, бу ерда эса мана бундай аҳвол», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола Ташкент Cитйʼдаги уйини кўрсатганди. У кенжа қизи Аишанинг боғда қарсак чалиб, ўйнаб юргани акс этган видеони жойлаган. Шундан сўнг, хонанда уйидаги меҳмонхона ва коридорни ҳам кўрсатган. Актрисанинг видеоларида унинг ювиниш хонасини ҳам кўриш мумкин. У ерда Аиша кир ювиш машинасидан кийимларни олётганди.

Шунингдек, хонанда уйини «ремонт» қилаётган усталарни алмаштирмоқчилигини айтганди. Лола Йўлдошева узоқ вақтдан сўнг Тошкентга қайтиб келганди. У ҳозирда Tashkent City’да оиласи билан бирга яшамоқда. Хонанда бир қанча тадбирларда иштирок этишга ҳам улгурди. У Тошкентдаги янги уйини таъмирлатяпти. Лола уйидаги усталар секин ишлагани сабаб уларни ўзгартиршга тўғри келганини ҳам айтди. Актриса кимнинг ҳаёти зерикарли бўлса, таъмирлаш ишларини бошлашни маслаҳат берди.

«Дўстлар, агар сизнинг ҳаётингиз зерикарли бўлса, уй таъмирлатишни бошланг. Ҳаёт янги ранглар билан бўялишига ишонаверинг. Таъмирлаш ишлари жуда секин кетяпти. Шунинг учун усталарни ўзгартиришга тўғри келди. Лекин бу кайфиятимни бузолмайди», — дейди у.