Медиа

Liil Ҳуррамов Озода Нурсаидова билан куйлашдан бош тортганини айтиб, сабабини маълум қилди — видео

«Мен қўшиқ айтишни билмайман», — дейди у

Liil Ҳуррамов Озода Нурсаидова билан куйлашдан бош тортганини айтиб, сабабини маълум қилди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида хонанда Озода Нурсаидова билан дуэт куйлашдан бош тортганини айтиб, сабабини маълум қилди.

У овоз ёзиш студиясида бўлган воқеадан жаҳли чиққанини айтди. Озод Ҳуррамов қўшиқ айтишни билмаслигини таъкидлади. Актёрнинг сўзларига кўра, агар қўшиқ айтишини олдиндан билганида тайёргарлик кўрган бўларди.

«Кун бўйи айландик ва овоз ёзиш учун студияга бордик. У ерда бир воқеа бўлди. Мен ҳақиқатан ҳам қўшиқ айтишни билмайман. Бу нарсани қўйиш тўғри ёки нотўғрилигини ҳам билмайман. Лекин жаҳлим чиқяпти. Чунки шунча йўл юриб Туркияга келдим. Шуни Ўзбекистонда ҳам қилса бўларди. Менга сюрприз қилишди. Агар олдиндан айтишганда тайёргарлик кўрардим. Мен бундан хафа бўлдим. Бошқа гапиришни хоҳламайман. Мен профессионал одам эмасман», — дейди актёр.

Овоз ёзиш студиясида бўлган воқеани Озод Ҳуррамовнинг ёрдамчиси билдирмасдан видео олган. Унда Озода Нурсаидованинг синглиси билан суҳбати акс этган. Хонанда Озод Ҳуррамовнинг овози билан шарманда бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Ёрдамчим билдирмасдан видео олган экан. ‘Пазор’ бўлсам нега мени танладингиз? Қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман. Туркияга қўшиқ айтаман деб келмаганман. Менга таклиф бор. Дуэт ёки клип бўлади деб олиб келишди. Яхши ҳам ёрдамчим бор экан. Бўлмаса дуэт айтяпман деб осмонда учиб юрардим. Менга бунча гап керак эмасди. Мен Тошкентга қайтиб кетаман. Қўшиқ айтмайман. Бугуннинг ўзида кетаман. Қўшиқ айтиш керак эмас», — дейди блогер.

Озод Ҳуррамов 9 апрель куни сирли дуэтдоши Озода Нурсаидова эканини маълум қилганди.

Озоднинг сўзларига кўра, Туркияга учишдан олдин дуэтдоши кимлигини билмаган. У ерга боргандан кейин ҳам ундан буни сир тутишган. Инстаблогер дуэт куйлайдиган инсонини кўриш учун борганида у қора рангли машинада ўтирарди. Эшик очилгач эса машинадан Озода Нурсаидова кўринган. У актёрни хуш келибсан ҳаётим дея кутиб олган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)